» » “Темур тузуклари” билимдони” танловида Жиззах вакили фахрли ўринни эгаллади

“Темур тузуклари” билимдони” танловида Жиззах вакили фахрли ўринни эгаллади

06 сентябрь 2019 г 2 148 Комментарии: 0

“Темур тузуклари” ёш ҳарбий хизматчиларнинг маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга бевосита хизмат қилади.

Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, ДХХ Чегара қўшинлари ҳамда Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда Қуролли Кучлар тизимида 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида илк бор уч босқичли “Темур тузуклари” билимдони” республика танлови ўтказилди.
Танловнинг саралаш босқичларида 288 ҳарбий қисм ва муассасадан 25 минг 435 ёш ҳарбий хизматчи иштирок этган бўлса, улардан энг юқори натижаларга эришган 288 иштирокчи ҳудудий босқичларда ўзаро беллашди.
Танлов ёш ҳарбий хизматчиларнинг миллий меросимиз тарихий илдизларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш, буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимизнинг ибратли ҳаётини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.
Ҳудудий босқичларда ёш ҳарбий хизматчилар “Амир Темурнинг ҳарбий сабоқлари” ҳамда “Амир Темур ўгитлари билимдони” шартлари бўйича ўзаро беллашди. Шунингдек, “Темур тузуклари” асари асосида тузилган 25 савол орқали иштирокчиларнинг билими синовдан ўтказилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашида “Темур тузуклари” билимдони” танловининг республика босқичи ўтказилди.
Унда танловнинг саралаш, ҳудудий босқичларидан муваффақиятли ўтган 14 ёш ҳарбий хизматчи қатнашди. Жумладан, Мудофаа вазирлиги тизимидан 6, Ички ишлар вазирлиги тизимидан 3, Миллий гвардия тизимидан 2, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Давлат божхона қўмитаси тизимидан 1 нафардан ёш ҳарбийлар иштирок этди.
Улар 3 шарт, яъни “Амир Темур ва бугунги замон“, “Амир Темурнинг ҳарбий сабоқлари” ҳамда “Амир Темур ўгитлари билимдони“ шартлари бўйича ўзаро беллашди.
Танловнинг республика босқичида Ички ишлар вазирлиги академияси курсанти Лочинбек Ҳамроқулов 1-ўринни, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Жиззах вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходими Фаррухжон Абдураҳмонов 2-ўринни, Тошкент вилоятидан Миллий гвардияга қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, оддий аскар Содиқ Отабоев 3-ўринни қўлга киритди.

Танлов ғолиб ва совриндорлари диплом, сертификат ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!