Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Пахтакорда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга давлат хизматлари кўрсатилди
19 сентябрь 2019 г 1 582 Комментарии: 0
Ўзлари учун ҳаракат қилса бўларди-ю дерсиз. Аммо ҳозир битта уйни барпо этиш учун қанча маблағ сарф бўлишини ҳаммамиз жуда яхши биламиз. Масаланинг иккинчи тарафи эса ишсизлик. Кўпчилиги мардикорлик билан шуғулланади, баъзилари далада фермерлар қўлида меҳнат қилиб рўзғор тебратади. Бундай инсонларга янги уйларни қуриш қаерда дейсиз. Вилоят ҳокими томонидан шундай инсонларга ер ажратиб берилди. Бу бир қисми холос. Улар уй қуришда керак бўладиган қурилиш махсулотларигача таъминланди. Бундан фуқаролар жуда миннатдор.
Марказ мутахассисларининг бизга берган маълумотларига қараганда 3 та массивда жами 742 та уй-жой қуриш режалаштирилган. Туман кадастр бўлими ҳамда Давлат хизматлари маркази ўзаро келишилган холда бундай уй жойларга ҳеч қандай тўловларсиз кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб берилмоқда. Ўрганишларга кўра 1 нафар фуқаронинг фуқаролик паспорти йўқ, 6 нафар шахсларнинг никоҳи қонунийлаштирилмаган яъни улар шаръий никоҳ асосида яшаб юрибди. Уларга ҳам моддий кўмак берилган ҳолда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!