» » Жиззах вилоятидаги корхона ва ташкилотлар сони тўғрисидаги маълумотлар қандай шакллантирилади?

Жиззах вилоятидаги корхона ва ташкилотлар сони тўғрисидаги маълумотлар қандай шакллантирилади?

12 сентябрь 2019 г 1 573 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2012 йил 3 январдаги ЎРҚ-315-сон Қонунига мувофиқ, шунингдек давлат статистика органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш, Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш асосида юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификациялаштиришнинг автоматлаштирилган тизими ишончлилигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 сентябрда 274-сонли қарори тасдиқланди.

Мазкур қарорга асосан Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри (кейинги ўринларда КТЯДР деб аталади) тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилди. Ушбу Низом «Давлат статистикаси тўғрисида», «Ахборотлаштириш тўғрисида», «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ КТЯДРнинг ахборот фондини ташкил этиш мақсадини, юритиш тартибини ва унинг мазмунини белгилайди.

КТЯДР ахборот-маълумотнома тусидаги, вақти-вақти билан янгилаб бориладиган маълумотлардан иборат бўлган автоматлаштирилган тизим ҳисобланади ҳамда ягона классификациялар тизими асосида корхоналар ва ташкилотларнинг давлат ҳисобини ва уларни идентификациялаштиришни таъминлайди.

КТЯДР давлат статистикасининг ягона ахборот тизими таркибидаги давлат ахборот ресурси ҳисобланади ва у давлат тилида юритилади.

Вилоятимизда 2019 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 39 753 та корхона ва ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, иқтисодий фаолият турлари бўйича олиб қаралса,
20,5 % савдо, 16,5 % саноат,  14,6 % қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги,  9,9 % қурилиш, 6,5 % яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 3,5 % ташиш ва сақлаш, 1,5 % соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар, 1,2 % ахборот ва алоқа ҳамда 25,8 % бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ҳудудлар бўйича рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони энг кўпи Шароф Рашидов тумани (5842 та), Жиззах шаҳри (5479 та), Ғаллаорол (4833 та) ва Зомин
(3997 та) туманлари ҳиссасига тўғри келади. Корхоналар сони кам бўлган ҳудудларга эса Янгиобод (852 та), Дўстлик (1756 та) ҳамда Пахтакор (1830 та) туманлари тўғри келади.

Жорий йилнинг январь-августь ойлари давомида 3764 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридаги (3557 та)га нисбатан 5,8 % (207 та) га кўпайган.

Қайд этиш жоизки, жами янги ташкил этилаётган корхона ва ташкилотлар сони (3764 та)дан 2739 таси (72,8 %и) кичик бизнес субъектлари* ҳисобланади.

Жиззах вилояти статистика бошқармаси томонидан КТЯДР маълумотлари асосида ҳар ой якунида таҳлилий маълумотлар ва пресс-релизлар шаклидаги материаллар ОАВлари (хусусан, расмий интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлар) орқали кенг жамоатчиликка тақдим этиб борилади.

Жиззах вилояти статистика бошқармаси

Статистик регистрларларни юритиш бўлими

бош мутахассиси И.Умиров

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!