Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » «Сўғдиёна» пойтахтда янги чемпиондан мағлуб бўлди
02 октябрь 2019 г 1 679 Комментарии: 0
Суперлигада 21-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.
«Пахтакор» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар Игорь Сергеев (2та) ва Достон Ҳамдамов ҳисобига ёзилди.
Ўйиндан кейин «Пахтакор» клуби мухлислар билан аввалги турда қўлга киритилган 12-чемпионликни нишонлади.
Суперлига, 21-тур
1 октябрь, Тошкент, «Пахтакор» стадиони
ПАХТАКОР - СЎҒДИЁНА 3:0
Голлар: Игорь Сергеев (21, 55), Достон Ҳамдамов (89)
Ҳакамлар: О.Тўйчибоев, А.Расулов, Ж.Саидов, Р.Чориев.
Назоратчи: Ғ.Каримов. Комиссар: А.Давиденко.
Пахтакор: Суюнов, Алижонов, Симич, Кримец (С), Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов, Черан, Машарипов, Сергеев.
Захира: Қувватов, Салимов, Абдуллаев, Розиев, Иминов, Маҳмудҳожиев, Бикмаев, Козак, Йўлдошев.
Сўғдиёна: Митрович, Қулматов, Шойқулов, Орифов, Махарадзе, Н.Ҳасанов, Норхонов, Талхатов, Ж.Ҳасанов, Милинкович, Файзиев.
Захира: Ш.Абдуллаев, Санжар Рашидов, Мелиев, Нурматов, И.Абдуллаев, Болтабоев, Саҳоб Рашидов, М.Ҳасанов, Жўрабеков.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!