» » Огоҳлик –давр талаби

Огоҳлик –давр талаби

03 октябрь 2019 г 1 250 Комментарии: 0

Бугун  Жиззах  вилоят давлат солиқ бошқармасида “Огоҳлик давр талаби” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Сир эмаски солиқ ходимлари доим аҳоли билан мунтазам мулоқотда бўладилар. Вилоят хокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида жаҳондаги турли экстремистик оқимлар, террористик ташкилотларнинг бузғунчи ғоялари таҳдидидан аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида турли давра суҳбатлари, тарғибот руҳидаги профилактик тадбирлар, маънавий-маърифий кечалар уюштирилиб келинмоқда. Бу каби   тадбирлардан  кўзланган асосий мақсад -  фуқароларимизни муттасил огоҳликка даъват этишдан иборат.

Айниқса, диний мутаассиб тузилмалар ўз фаолият кўламини янада кенгайтириб, глабал даражада намоён бўлаётгани тинчлик, осойишталик ва халқаро муносабатлар барқарорлигига таҳдид туғдириши табиий. Диний-экстремистик ташкилотлар фаолиятининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, деярли барча кўринишдаги экстремистик ва террорчи оқимлар асосан ижтимоий-психологик ва мафкуравий таъсир омилларига кенг эътибор қаратмоқдалар.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлари билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти мудири Нурали Раимов ва вилоят бош имом хатиб ўринбосари Шукурилла Исроиловлар иштирокчиларга  бозорларда, аҳоли гавжум жойларда огоҳ ва ҳушёр бўлсак, муқаддас юртимиз тинчлиги, оиламиз ва фарзандларимизга ёмон кўз билан қараётган кимсалар содир этиши мумкин бўлган фитна ва хавф-хатарлардан халос бўламиз дея таъкидладилар.

Бир сўз билан айтганда тинчлик бебаҳо неъмат. Уни асрашга барчамиз масъулмиз. Шундай экан, ҳар бир фуқаро учун огоҳлик –давр талаби. Буни асло  унутмайлик!                        

                                                                  Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!