» » Қозоғистон халқлари Ассамблеяси делегацияси Жиззахда бўлди

Қозоғистон халқлари Ассамблеяси делегацияси Жиззахда бўлди

10 октябрь 2019 г 1 281 Комментарии: 0

Жиззах вилоятига Қозоғистон Республикаси Жамбул вилояти Қозоғистон халқлари Ассамблеяси делегацияси ташриф буюрди.

Жамбул вилояти Қозоғистон халқлари Ассамблеяси раисининг ўринбосари Маржан Кужаева раҳбарлигидаги делегация аъзоларини вилоят ҳокимнинг ўринбосарлари, Республика қозоқ миллий маданият маркази вилоят филиали ва бошқа миллий маданият марказлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари тантанали кутиб олди.
1995 йил 1 мартда ташкил этилган Қозоғистон халқлари Ассамблеяси мамлакатнинг конституцион органи бўлиб, сиёсий-ижтимоий соҳаларда миллатлараро муносабатларни барқарор сақлаш, давлат ва фуқаролик институтларининг самарали ҳамкорлигини таъминлашда давлат сиёсатини амалга оширишда муҳим ўрин тутади. Қозоғистон халқлари Ассамблеясига мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, ҳудудларда вилоят ҳокимлари раислик қилади.
1.jpg
Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари раҳбарларининг мамлакатлар ҳудудлари ўртасида иқтисодий, маданий алоқаларини ривожлантириш бўйича келишувлари доирасида Жиззах вилояти билан Жамбул вилояти ўртасида иқтисодий маданий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бундан аввал Жиззах вилояти делегацияси Жамбул вилоятида бўлган эди.
Жамбул вилояти Қозоғистон халқлари Ассамблеяси делегациясининг Жиззах шаҳридаги ёдгорликларни зиёрат қилишдан бошланди. Меҳмонлар ўзбек ва қозоқ халқлари ўртасида дўстликнинг мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган атоқли давлат арбоби ва адиб Шароф Рашидовнинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.
2.jpgШундан сўнг меҳмонлар халқимизнинг икки улуғ шоири – Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳайкалини зиёрат қилишди. Улар Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Шароф Рашидов музейларида бўлишиб, уларнинг ҳаёт ва фаолияти ҳақидаги экспонатлар билан танишди.
Вилоят ҳокимлигида Қозоғистон халқлари Ассамблеяси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда меҳмонлар ва мезбонлар ўртасида вилоятнинг тарихи, миллий ва байналминал анъаналари, бугунги ўзгаришлари ҳақида самимий суҳбатлар бўлиб ўтди.
12.jpg
– Қардош Қозоғистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги азалий дўстлик ришталари мустақиллик даврида, айниқса кейинги йилларда тобора мустаҳкамланиб бораётир, – дейди Жамбул вилояти Қозоғистон халқлари Ассамблеяси раисининг ўринбосари Маржан Кужаева. – Ўтган йил Қозоғистонда “Ўзбекистон йили”, 2019 йил Ўзбекистонда “ Қозоғистон йили” деб эълон қилиниши бу дўстликни янада мустаҳкамлашда, барча соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида иқтисодий, маданий алоқаларнинг ривожлантирилаётгани ҳар иккала мамлакат халқларини бир-бирларига янада яқинлаштирмоқда. Буни Жамбул ва Жиззах вилоятлари ўртасидаги дўстона борди-келди яққол кўрсатиб турибди.
Жамбул вилояти Қозоғистон халқлари Ассамблеяси делегациясига вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Акрам Раҳмонқулов, Ботир Тўхтамишев ҳамроҳлик қилди.
7.jpg
Қозоғистонлик меҳмонлар шу куни Самарқанд вилоятига жўнаб кетди.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!