Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ички ишлар ходимларининг салмоқли улуши
12 октябрь 2019 г 1 825 Комментарии: 0
Жорий йилда Жиззах вилояти пахтакорлари 208 минг 600 тонналик хирмон уюшни режалаштиришган.
Бу хирмонга Шароф Рашидов тумани деҳқонлари 25 минг тонналик улуш қўшишни ният қилганлар. Шу мақсадда айни вақтда туман фермерларига 17 минг 500 га яқин ҳашарчи ёрдам бераётир.
Оқ олтин хирмонини юксалтиришга Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишаяпти. Чунончи, шанба ва якшанба кунлари 500 нафар ички ишлар ходимлари теримда қатнашмоқда. Бугунгача улар томонидан 50 тонна пахта йиғиштириб олинди.
— Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳашарчилари ёрдамида 5 кунда режамни бажаришни ният қилиб турибман, — дейди “Азим С” фермер хўжалиги раҳбари Шерали Азимов. — Шартнома бўйича 94 тонна 500 килограмм пахта топширишим керак. Ҳосил салмоғи режага қўшимча 10 фоиз пахта олиш имконини бераяпти. Ёрдам учун ички ишлар ходимларидан миннатдормиз.
Айтганча, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси фахрийлар кенгаши ташаббуси билан теримда пенсияда бўлган ходимлар гуруҳи ҳам иштирок этаётир. Маълумот ўрнида айтиш керакки, бугунгача Шароф Рашидов тумани далаларидан 7 минг тоннадан ошиқ ҳосил йиғиштириб олинган. Бир кунда ўртача 620 тонна пахта хомашёси терилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!