Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “Бувижонлар мактаби” фаоллари ташаббуси билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди
14 октябрь 2019 г 3 597 Комментарии: 0
Мамлакатимизда кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, турмуш шароитини яхшилаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.
Жиззах вилоят мусиқали драма театрида республика “Нуроний” жамғармасининг вилоят бўлими ва шу бўлим қошидаги “Бувижонлар мактаби” фаоллари ташаббуси билан маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унга “Нуроний” жамғармаси, ”Маҳалла” хайрия жамоат фонди, хотин-қизлар қўмиталарининг жойлардаги етакчилари ва фаоллар, меҳнат фахрийлари таклиф этилди.
Анжуманда республика “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимининг раиси Норқул Нушаров сўзга чиқиб, Ватанимизда кексаларнинг бахтли ва мазмунли турмуш кечиришлари учун барса имкониятлар яратилганлигини айтди.
Шундан сўнг вилоятимиз санъаткорлари ижросида ўбек мумтоз қўшиқларидан иборат концерт намойиш этилди.
Ёзувчи Миркарим Осим қаламига мансуб юксак ватанпарварлик руҳидаги “Тўмарис” спектакли эса томошабинларда катта таассурот қолдирди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!