» » Ш.Рашидов туманидаги 16-сонли мактабгача таълим муассасасидаги муаммо ҳал этилди

Ш.Рашидов туманидаги 16-сонли мактабгача таълим муассасасидаги муаммо ҳал этилди

15 октябрь 2019 г 2 518 Комментарии: 0

Баъзи интернет сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқларда Ш.Рашидов тумани 16-сонли мактабгача таълим муассасасида болаларни ётоғ билан таъминлашда юзага келаётган ҳолат бўйича вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ўз муносабатини билдирди.

Ш.Рашидов тумани 16-сонли мактабгача таълим муассасасидаги вазиятни ўрганиш мақсадида вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг ишчи гуруҳи ташкил этилиб ўрганиш жараёнлари олиб борилди.
Ш.Рашидов туманидаги 16-сон мактабгача таълим муассасаси 1982 йилда қурилган бўлиб, қуввати 60 нафар болани тарбиялашга етади.
Муассаса 1982 йилда қурилиб, уша давр учун 60 нафар болани тарбиялаш учун мослаштириб қурилган.
Бугунги кунда эса 4 асосий гуруҳда 93 нафар тарбияланувчилар тарбияланмоқда. Шулардан 77 нафари ётоқ краватлари билан таъминланганлиги аниқланди.
Ҳозирги кунда Ш.Рашидов тумани “Куёвбоши” МФЙ ҳудудда 3-7 ёшдаги болалар сони 447 нафарни ташкил этади.
Ота-оналардан тушган мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда хоналар етишмасада ортиқча болаларни "Давлат хизматлари маркази" йўлланмаларига асосан қабул қилинган.
Вазиятни инобатга олган ҳолда имкониятдан келиб чиқиб, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси 16-сон мактабгача таълим муассасаси қатновчи ортиқча 17 нафар болалар учун жами 8 тўпламдаги 24 ўринли болалар ётоғи билан таъминлади.

Жиззах вилоят Мактабгача
таълим бошқармаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!