Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш тумани ҳокимлиги интернетда йўл бўйича тарқалган видеога муносабатини билдирди
17 октябрь 2019 г 2 808 Комментарии: 0
Интернетдаги баъзи бир сайтларда Фориш туманининг «Яссикечув», «Қораабдол ота», «Нарвон», «Илонли», «Гараша» маҳаллаларига олиб борувчи йўл ҳақидаги «Чанг кўчадан қайси раҳбарнинг юргиси келарди» сарлавҳали видеолавҳа тарқалди.
Лавҳада мазкур йўлнинг таъмирталаблиги, дастурга киритилмаётгани ҳақида сўз юритилган.
Ушбу 4-Р 42 «Ғаллорол - Қўйтош – Янгиқишлоқ» автомобиль йўлининг Фориш тумани ҳудудидан ўтган қисми 39 километрни ташкил этади. Мазкур йўл Жиззах вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси ҳисобида туради.
Фориш тумани автомобиль йўлларидан фойдаланиш корхонаси томонидан мазкур йўлда фақат жорий таъмирлаш, қиш мавсумида автомобилларни мунтазам қатновини таъминлаш учун қишки қаров ишлари олиб борилади.
2019 йилда мазкур йўлда жами 316 миллион сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, 207 миллион 915 минг сўмлик чуқурчаларни асфальт қоришма билан ямаш ишлари бажарилди. Шунингдек, мазкур йўл ёқасини мустаҳкамлаш учун 127 миллион 287 минг сўмлик иш бажарилган.
- 2019 йил учун Жиззах автомобиль йўлларидан фойдаланиш бошқармаси томонидан ушбу йўлга фақат 316 миллион сўм ажратилиб, 335 миллион 203 минг сўмлик иш бажарилиб, режадан ортиқча 19 миллион 203 минг сўмлик иш бажардик, – дейди Фориш туман автомобиль йўлларидан фойдаланиш унитар корхонаси йўл бўлими бошлиғи Баҳодир Эшмуродов. – Мазкур автомобиль йўлини мукаммал таъмирлаш учун Жиззах вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси томонидан молиялаштирилади. Ушбу автомобиль йўлини Фориш тумани ҳудудидан ўтган 39 километр қисмини мукаммал таъмирлаш учун эса 15 миллиард сўм маблағ талаб этилади. Айни кунда маблағ йўқлиги сабабли мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмай фақат жорий таъмирлаш ишларини амалга оширяпмиз. Дастурга ҳам ушбу йўлни Жиззах вилоят автомобиль йўллар ҳудудий бошқармаси томонидан киритилади.
«Қораабдол ота», «Яссикечув», «Нарвон», «Илонли» ва «Гараша» ҳудудларидаги ички йўллар туман ободонлаштириш бошқармаси балансида бўлиб, йилма-йил ишлаб чиқилаётган «Манзилли дастур» ҳамда «Обод маҳалла» дастури доирасида мукаммал таъмирланиб келиняпти.
Шу ҳудудларда 2019 йилнинг ўтган ойлари давомида туман ҳокими Абдивали Мустанов, шу ҳудуддаги 2-сектор раҳбари туман прокурори Мирзараҳим Отақуловлар томонидан ўтказилган сайёр қабулларда аҳоли томонидан тушган мурожаатлар бўйича «Қараабдол - Ғўроб – Гараша» автомобиль йўлининг 2 км. 477 м.га 1 миллиард 93 миллион сўм маблағ туман ҳокимлиги томонидан ажратилиб, асфальт қоплама ётқизилиб, мукаммал таъмирланди.
Бундан ташқари «Қораабдол ота» маҳалласи ҳудудидаги Шоҳусмон қишлоғига олиб борувчи 8 км. бўлган йўлга қум-шағал ётқизилиб, текисланди. Шунингдек, «Нарвон» маҳалласи ҳудудидаги Нарвон қишлоғига борувчи йўлдаги сел оқибатида зарар етган сув ўтказиш иншооти, «Қораабдол ота» маҳалласидаги кўприк, Болғали қишлоғидаги кўприк туман кучи билан таъмирланди ва айни кунда ҳам ушбу кўприкларни мукаммал таъмирлаш ишлари давом этяпти.
«Гараша» маҳалласи аҳолиси мурожаатига асосан туман ҳокимлиги томонидан Гараша сойига енгил констуркцияли кўприк қурилиши учун 446 миллион сўм маблағ ажратилиб, қурилиш ниҳоясига етказилмоқда.
Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!