» » Бугун “Сўғдиёна” “Металлург” меҳмони бўлади

Бугун “Сўғдиёна” “Металлург” меҳмони бўлади

18 октябрь 2019 г 1 654 Комментарии: 0

Бу йилги мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказаётган Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши “Металлург” анчагина муваффақиятли ўйнаб келаётган рақиблардан саналади.

Мазкур жамоалар бугунгача кучлилар сафида ўзаро 35 та ўйин ўтказишган. Шулардан 14 тасида бекободликлар, 14 тасида жиззахликлар ғалаба қозонишган. 7 та учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи жиззахликлар фойдасига – 50:49.

Мазкур жамоалар ўртасида қайд этилган энг йирик ҳисоб 4:0. “Сўғдиёна” ўз майдонида ҳам, сафарда ҳам бир мартадан шундай ҳисобда зафар қучган. Энг голларга бой ўйин 2014 йили Зоминдаги стадионда бўлиб ўтган учрашувда кузатилган. Унда дарвозаларга тўққизта тўп киритилган. “Металлург” жамоаси ҳам бир марта ҳам ўз майдонида, ҳамда сафарда битта мавсумнинг ўзида “Сўғдиёна” устидан ғалаба нашидасини сурган.

Ушбу жамоаларнинг Бекободда ўтказилган ўйинлар нисбати “Металлург” фойдасига: 11 ғалаба, 3 дуранг, 3 мағлубият, киритилган ва ўтказиб юборилган голлар фарқи – 29:19.

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
21.04.2018 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:0
12.05.2017 «Металлург» - «Сўғдиёна» 3:1
05.03.2016 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:1
26.08.2015 «Металлург» - «Сўғдиёна» 1:2
14.05.2014 «Металлург» - «Сўғдиёна» 4:2

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!