» » Сохта Салафийлар тузоғига илинманг

Сохта Салафийлар тузоғига илинманг

29 октябрь 2019 г 2 603 Комментарии: 0

Ёвуз кучларнинг инсон қалби ва онгини заҳарлашга қаратилган янгидан-янги усул ва воситалари кўпайиб бораётгани барчамизга яхши маълум.

Шу ўринда жамиятимиз тинчлиги ва тараққиётига жиддий таъсир ўтказишга ҳаракат қилаётган сохта салафийлик ҳаракати тўғрисида маълумот беришни жоиз деб ҳисобладик.

"Салафийлик" ибораси араб тилидаги "Салаф" сўзидан олинган бўлиб, "аждодлар", "аввал яшаб ўтганлар" маъноларини билдиради. Исломнинг буюк уламолари Пайғамбаримиз (с.а.в) замонларида яшаган мусулмонларни "салафи солиҳ", "солиҳ аждодлар" деб ҳисоблашган. Улардан кейинги даврда яшаган мусулмонларга "салаф" ёки "салафийлар" тушунчаси ишлатилмайди.

Энди салафийларнинг динимиз ва мазҳабимизга тўғри келмайдиган жиҳатларини ўрганамиз. Улар ўзларини Пайғамбаримиз даврида яшаган мусулмонларга эргашамиз ва уларнинг издошларимиз деб ҳисоблайдиган мутаассиб, сохта салафийлардир. Салафийлар икки гуруҳга бўлинади:

Биринчиси, давлатни шариат асосида бошқариш тарафдорлари.

Иккинчиси, гўёки давлат қонун-қоидаларига ўзларини бўйсинувчи қилиб кўрсатувчи.

Биринчи салафий гуруҳ жиҳод тушунчасини бузиб, унга жангарилик тусини беради. Барча зўравонлик усулларидан фойдаланиб, ўз мақсадлари йўлида одамларнинг мусулмон ёки мусулмон эмаслигига қараб ўтирмайди. Ислом дини беш аркондан иборат бўлсада, жиҳодни исломнинг олтинчи аркони деб билади.

Иккинчи салафий гуруҳ эса жангарилик фаолияти билан шуғулланмайди. Лекин мазкур гуруҳ мазҳабларни тан олмайди, урф-одат ва миллий қадриятларни инкор этади, диний бағрикенглик-ни ёқламайди, ҳар қандай янгиликларни бидъат деб билади, арзимас баҳоналар билан мусулмонларни кофирга чиқаради. Улар салафи солиҳларнинг ҳаёт тарзига қайтишини даъво қилади.

Шу ўринда Ҳаким Самарқандийнинг қуйидаги пурмаъно сўзларини келтириб ўтишни жоиз деб ҳисоблайман: "Қуръондаги ҳамма нарсани ҳам зоҳирига қараб шарҳлаш мумкин эмас, чунки Қуръонда кўп ўринларда оятларнинг зоҳири бошқа маънони, ботини бошқа маънони англатади. Аллоҳдан қўрқинг. Қуръонни фақат ўз раъйингиздан келиб чиқиб шарҳламанг".

Бунинг учун албатта, фарзандларимизни юксак билим ва маънавий фазилатлар билан қуроллантиришимиз лозим. Уларга муқаддас исломнинг инсоний моҳиятини, тинчлик, яхшилик, меҳр-шафқат, ҳамжиҳатлик дини эканини тўғри тушунтириб боришимиз керак.

Меҳмонхон ЖАББОРОВ,

вилоят бош имом-хатиби

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!