» » Coca Cola Суперлигаси. "Сўғдиёна" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Coca Cola Суперлигаси. "Сўғдиёна" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

29 октябрь 2019 г 1 420 Комментарии: 0

Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 14-дақиқасида мезбонларда жарима зарбаси, Жасур Ҳасановнинг оширган тўпини Амиржон Сафаров қайтарди.

26-дақиқада Кахи Махарадзенинг узоқдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

40-дақиқада Норхоновнинг хавфли зарбасидан сўнг тўпни Эргашев ажойиб сейв намойиш этди!

42-дақиқада Норхоновдан навбатдаги хавфли зарба! Бу сафар дарвоза устуни "Динамо"ни муқаррар голдан сақлаб қолди...

45-дақиқада Ойбек Нурматовнинг кучли зарбасидан сўнг тўпни Эргашев қайтарди. 

52-дақиқада Элёр Орифовнинг узатган тўпини Санжар Рашидов дарвозага йўллади - 1:0. 

60-дақиқада Жасур Ҳасановнинг қанотдан узатган тўпини Норхонов бош билан Динамо дарвозасига киритди - 2:0.

71-дақиқада Жасур Ҳасанов бурчакдан тўпни оширди, Сардор Қулматов боши билан гол урди - 3:0. 

78-дақиқада самарқандлик мухлислардан бири майдонга тушиб, бош ҳакам Шерзод Қосимовга эътирозини билдирди...

Ўйинда "Сўғдиёна" 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.


СЎҒДИЁНА – ДИНАМО 3:0 
29 октябрь 2019 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: 
Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Равшан Абдувоҳидов.

Назоратчи: Арслон Хотамов.
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Голлар: Санжар Рашидов 52, - 1:0 (Элёр Орифов). Шоҳруз Норхонов 60, - 2:0 (Жасур Ҳасанов). Сардор Қулматов 71, - 3:0. 

"Сўғдиёна": Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шайқулов, Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Санжар Рашидов, Шохруз Норхонов, Жамшид Болтабоев, Жасур Ҳасанов, Шерзод Файзиев, Шаҳбоз Жўрабеков (Ойбек Нурматов, 25).
Захира: Ширинбой Абдуллаев, Сирож Мелиев, Иззат Абдуллаев, Саҳоб Рашидов, Диан Талхатов, Даниэл Насриддинов, Никола Милинкович, Муҳаммаданас Ҳасанов.

"Динамо": Ботирали Эргашев, Акмал Холмурдов, Жасур Азимов, Амиржон Сафаров, Қадамбой Нурметов (Сардор Эминов, 58), Баҳодир Насимов, Бобур Қосимов, Аббос Шодмонов, Сирож Ҳамроев, Жасур Ўринов, Ихтиёр Тошпўлатов (Комил Шарофутдинов, 66).
Захира: Шоҳруҳ Раимов, Ҳакимхон Аламхонов, Тимур Шарипов, Низомжон Норов, Дамир Темиров, Обиджон Ҳакимов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов.

Огоҳлантиришлар: Сардор Қулматов 19, Акмал Холмуродов 30, Жамшид Болтабоев 48, Ихтиёр Тошпўлатов 53, Жасур Ўринов 87.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!