» » «Сўғдиёна» учинчи ўринни эгалласа ҳам Чемпионлар Лигасида иштирок этолмайди

«Сўғдиёна» учинчи ўринни эгалласа ҳам Чемпионлар Лигасида иштирок этолмайди

30 октябрь 2019 г 1 403 Комментарии: 0

Чемпионлар Лигасининг 2020 йилги мавсумида Ўзбекистон учун 1+2 квотаси ажратилган. 2019 йилда Ўзбекистон чемпиони бўлган «Пахтакор» гуруҳ босқичида, 2 ва 3-ўринни эгаллаган жамоалар эса саралаш босқичида иштирок этишади.  

Суперлига якунланишига 4 тур қолганида «Локомотив» 41 очко билан 2-ўринни, «Сўғдиёна» 38 очко билан 3-ўринни, «Бунёдкор» эса 35 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. «Сурхон» (32 очко), «Насаф» (31 очко) ва «Навбаҳор» (30) клублари ҳам назарий жиҳатдан совринли ўринларни эгаллаш имконини йўқотишмаган.

Футбол мутахассиси Алишер Никимбаевнинг «Футболиум» телеграм каналида ёзишича, «Сўғдиёна» клуби 3-ўринни эгаллаган тақдирда ҳам Чемпионлар Лигасида иштирок этолмайди. Сабаби – клуб ОФК лицензиясини олмаган. Регламентга кўра, агар шундай ҳолат юз берса, кейинги ўринни эгаллаган жамоа Чемпионлар Лигасида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. Айни пайтда бу «Бунёдкор» клуби бўлиб турибди, унда ОФК лицензияси бор.    

Агар чемпионат жадвалининг юқори қисмидан жой олган бирорта клубда ОФК лицензияси бўлмаса, у ҳолда квоталар бўш қолдирилади. Айнан шундай ҳолат Саудия Арабистонида юзага келган ва Чемпионлар Лигасида фақат лицензияга эга 2та клуб иштирок этган. 2та квота эса бўш қолгани сабабли, бошқа мамлакатга берилган эди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!