Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Пахтакор туманида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун 780 та янги уй жой қурилди
12 ноябрь 2019 г 1 908 Комментарии: 0
Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Жиззах вилоятида ҳам янги турар жой массивлари қурилмоқда.
Хусусан, Пахтакор туманидаги Олтинкўл ва Олмазор маҳаллаларида эътибордан четда қолган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли ва лўлилар учун 35 гектардан зиёд ер майдони ажратилиб, 3200 нафар фуқаро учун 780 та янги уй бунёд этилди. ЎзА'нинг маълум қилишича, ҳозирда ободонлаштириш ишлари якунига етказилмоқда.
Янги массивларда аёллар бандлигини таъминлаш учун 2 та тикув цехи ҳам қурилди. Айниқса, ҳудуд инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, 10 километрдан зиёд автомобиль йўллари, 8 км электр, 3 км сув тармоқлари тортилди. Мактаб ва мактабгача таълим муассасаси қуриб берилди. Бунинг учун давлат томонидан 150 миллиард сўм маблағлар йўналтирилди.
Ўтган асрнинг 60-йилларида қурилган, ҳозирда турмуш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган уйларда яшаб келаётган лўлилар учун замонавий уй-жойларга эга бўлиш, албатта, тарихий воқеа.
Энди Пахтакор туманида оғир шароитда яшаб келган лўли миллатига мансуб аҳоли ҳам барча фуқароларимиз қатори муносиб турмуш кечиради. Ўз уйи, иш жойига эга бўлади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!