» » “Бувижоним кийган либослар” қалбларга ифтихор бағишлади

“Бувижоним кийган либослар” қалбларга ифтихор бағишлади

14 ноябрь 2019 г 3 679 Комментарии: 0

Жиззахда “Бувижоним кийган либослар” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ўзига хос тарзда ташкил этилган тадбирда умумтаълим мактаблари ўқувчилари, ўқитувчилар, ҳудуд фаоллари иштирок этди.
Тадбир доирасида хотин-қизлар қўмитаси, тиббиёт соҳаси ходимлари, нуроний онахонлар ва меҳнат фахрийлари “Кийиниш маданияти”, “Мутаассиблик ва ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик”, “Миллий урф-одатлар ва анъаналар”, “Қиз бола одоби”, “Саришталик уй – фаришталик уй”, “Озодалик ва поклик – соғлик гарови”, “Оилаларда соғлом турмуш тарзини тўғри йўлга қўйиш”, “Тўғри овқатланиш – саломатлик гарови” мавзуларида ўқувчи-қизлар билан давра суҳбатлари ташкил қилинди.
photo5361893024537357293.jpg
Тадбир давомида умумтаълим мактаблари, маҳаллалар, мактабгача таълим муассасалари томонидан бувилар, оналар кийган либослар, қизларнинг уй, мактаб, меҳмондорчиликда ва байрамда кийиладиган замонавий кийимлари кўргазмалари намойиш этилди.
Шунингдек, умумтаълим мактаблари ҳамда коллежларнинг “Қизларжон” клублари аъзолари томонидан ўз ғоялари ва қарашлари асосида тайёрланган миллий, замонавий либослар намойиш этилиб, модалар тақдимотлари ўтказилди.
Либосларда замонавийлик ва миллийлик уйғунлиги, тақинчоқ ва аксессуарларнинг матолар рангига мослиги каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, атлас, адрас, беқасам сингари матолардан тикилган миллий либосларнинг кўркам ва хушбичимлиги, ўзига хослиги иштирокчиларга манзур бўлди.
photo5364293739457129414.jpg
– Тадбирни ўтказишдан мақсад, биринчи навбатда қизларимиз қалбига миллий либослар ифтихорини сингдириш бўлса, иккинчидан “мода” ортидан қувиб, маънавиятимизга зид кийиниш “маданияти”нинг салбий таъсиридан сақлашдир, – деди Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси Назира Мухторова. – Чунки либос ҳар бир халқ миллий маданиятини, миллий қадриятларини ўзида акс эттирувчи энг муҳим белгидир. Қизларимизнинг юксак фаоллик билан қатнашиб, ўзларининг миллий қадриятларимизга, момоларимизнинг умрбоқий удум ва анъаналарига муҳаббатларини, ҳурматларини намойиш этишлари тадбирни ўтказишдан кўзланган эзгу мақсад амалга ошганлигини кўрсатди.
Тадбирда энг яхши қатнашган қизлардан иборат жамоалар ташкил этилиб, “Энг фаол жамоа”, “Энг латофатли жамоа”, “Энг яхши куй-либос уйғунлиги”, “Энг яхши саҳна кўриниши”, “Энг изланувчан жамоа”, “Энг яхши танланган костюмлар” каби ўндан зиёд номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.
Ғолиб жамоалар аъзолари танлов ташкилотчилари ва ҳомийларининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тошқул БЕКНАЗАРОВ
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!