» » Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда шахсий таркиб учун сайлов ойлиги тарғибот тадбири ўтказилди

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда шахсий таркиб учун сайлов ойлиги тарғибот тадбири ўтказилди

17 ноябрь 2019 г 1 661 Комментарии: 0

Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот маркази Жиззах вилоят бўлими ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан шахсий таркиб учун сайлов ойлиги тарғиботи дорасида навбатдаги тадбир ташкил этилди.

Мазхкур тадбирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, подполковник Соҳиб Қудратов, Марказий сайлов комиссияси ўқукв маркази раҳбари, юридик фанлар доктори, профессор Шуҳрат Файзиев, вилоят Адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Ўлмас Абдиев, вилоят сайлов комиссияси раиси Аъзам Ихтиёров, фуқаролик ишлари бўйича вилоят судининг судьяси Икром Тошев ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир давомида фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш, сайлов комиссияларининг ўрни, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тартиб-тамойиллар, янги Сайлов кодекси ҳақида чиқишлар қилинди. Иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Вилоят сайлов комиссияси матбуот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!