» » Зарбдор туманида янги тикувчилик цехи иш фаолиятини бошлади

Зарбдор туманида янги тикувчилик цехи иш фаолиятини бошлади

17 ноябрь 2019 г 2 627 Комментарии: 0

Зарбдор туманининг “Бўстон” ҳудудида яқиндагина қурилиб фойдаланишга топширилган “Бетлиз Текстил" тикувчилик цехи иш фаолиятини бошлади. Тумандаги 350 нафар хотин-қизлар доимий иш ўрнига эга бўлишди.

Цехда яратилган шарт-шароитлар барчага манзур бўлмоқда. 2 махал иссиқ овқат, дам олиш хонаси меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Тикувчилик цехида иш бошлаган Мадина Камолова “... қишлоғимизда менга ўхшаган тикувчилик касбига қизиққан тенгдошларим жудаям кўп, ушбу тикувчилик цехининг ишга туширилиши орзуларимиз ушалишига ёрдам берди. Бу ерда биз болалар ва катталар кийимини зўр иштиёқ билан тикмоқдамиз. Биз тиккан кийимларни уларнинг устида кўрсам касбимга бўлган иштиёқим янада ошиб бормоқда...”дейди.

Цехда фаолият юритаётган опа сингилларимизга меҳнат қилишдан асло толманг деб қоламиз.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!