» » Доим эътиборимиздасиз...

Доим эътиборимиздасиз...

20 ноябрь 2019 г 1 741 Комментарии: 0

Сайёр қабулда давлат хизматлари  йўналишига оид мурожаатлар ҳам келиб тушди.

Жиззах вилоят ҳокими Э.Салиев 2019 йилнинг 16 ноябрь куни Пахтакор туманида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Сайёр қабул аввалида вилоят ҳокими бошчилигида Пахтакор туманида янгидан бунёд этилаётган массивларда истиқомат қилаётган оилалар вакилларига совғалар топширилди. Шундан сўнг Мирзачўл туман тикувчилик мажмуасининг  Пахтакор филиали фаолияти билан танишди.

Шундан сўнг, туманнинг 3 та массивида бунёд этилаётган 700 дан ортиқ уй-жойлар бунёд этилаётган ҳудуд ишчи гуруҳ штабида сайёр қабул бошланди.

Унда тегишли идора ва бошқармалар мутасаддилари, Пахтакор туман  ҳокимлиги, маҳаллалар ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда 150 га яқин фуқаронинг мурожаати тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Мазкур мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш каби масалаларга оид бўлиб, кўпчилиги жойида ечимини топди.

ДХА Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Б.Умурзаковга асосан кадастр ҳужжатлари билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди. Чунки ушбу ҳудудда уй-жой бунёд этаётган аксарият фуқаролар ҳали кадастр ҳужжатларини расмийлаштирганлари йўқ.  Шу куни 5 та кадастрга оид мурожаатлар тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Яна бир қанча фуқароларга эса ҳуқуқий тушунчалар берилди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!