Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоят Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси ўтказилди: Асосий масала коммунал хизмат
27 июнь 2018 г 3 756 Комментарии: 0
Кеча халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошқариб борди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё Тараққиёт банки иштирокида "Жиззах шаҳрида канализация тизимини ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев сессияда сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари раҳнамолигида Жиззах вилояти аҳолисини ичимлик суви таъминотини қондириш, Жиззах шаҳрида канализация тизимини ривожлантириш борасида кенгқамровли ишлар амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлади. Қайд қилиндики, Зарафшон дарёси сувининг Жиззах вилоятига келтирилиши натижасида аҳолининиг тоза ичимлик суви билан таъминланиши 41 фоизни ташкил этади. Бу айни пайтдаги кўрсаткичдан 18 фоизга зиёд демакдир.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринборсари Тоҳиржон Ҳайдаровга кун тартиибидаги масала юзасидан сўз берилди. Нотиқ сессияси иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё Тараққиёт банки иштирокида "Жиззах шаҳрида канализация тизимини ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳасининг мазмун-моҳияти билан батафсил таништирди. Мазкур қарор лойиҳаси юзасиданўтказилган тақдимот депутатларнингқизғин фикр-мулоҳазаларига сабаб бўлди.
Халқ депутатлари вилоят кенгашининг депутатлари Эркин Холматов, Абдунаби Абдураҳмонов, Акрам Иномов, вилоят Уй-жой коммунал хизмат бошқармаси бошлиғи Мирзасултон Бобобеков сессияда кўтарилган масалага ўз муносабатларини билдиришди. Аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминлаш, Жиззах шаҳрида канализация тизимини ривожлантиришга хизмат қиладиганқимматли таклифларини илгари суришди.
Сессияда вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев якун ясаб, ижтимоий-иқтисодий жараёнларда, хусусан, коммунал соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар халқ турмуш тарзини фаровонлаштиришга хизмат қилаётганлигини мамнуният билан таъкидлади.
Сессияда муҳокама этилган масала юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!