» » Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси Жиззах вилоят бўлими: РФ олий таълим муассасаларига ўқишга таклиф этаётган НТМларнинг лицензияси мавжуд эмас

Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси Жиззах вилоят бўлими: РФ олий таълим муассасаларига ўқишга таклиф этаётган НТМларнинг лицензияси мавжуд эмас

22 ноябрь 2019 г 3 088 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарори билан амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турлари белгилаб қўйилган.

Унга кўра, Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятлицензия талаб қилинадиган фаолият тури сифатида кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги 464-I-сонли "Таълим тўғpисида" Қонуни I-боби, 6-моддаси "Таълим муассасасининг ҳуқуқий мақоми" бандида батафсил кўрсатилган.

Жумладан, "Таълим муассасаси юридик шахс бўлиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда барпо этилади.

Нодавлат таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда давлат аккредитациясидан ўтган пайтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқлари ва таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади" деб белгилаб қўйилган.

Ҳозирги кунда, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги "Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғpисида" 241-сонли Қарори асосида амалга оширилади

Бугунги кунда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ, Жиззах шаҳри Тадбиркорликка кўмаклашиш марказида фаолият кўрсатаётган “ISAL”, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси “Тошкент мебел” савдо уйида фаолият кўрсатаётган “AITE” муассасалари нодавлат таълим муассасаси сифатида солиқ органларидан рўйхатдан ўтган бироқ нодавлат таълим муассасалари Давлат инспекцияси рўйхатидан ўтмаган ва бугунга қадар тегишли лицензиясиз фаолият кўрсатиб келмоқда.

Юқорида номлари қайд этилган нодавлат таълим муассасалари фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Россия Федерацияси ҳукумати ўртасидаги “Таълим, малака ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш тўғрисида”ги 2019 йил 30 майда имзоланган Битимга мувофиқ Россия Федерациясида олинган олий таълимнинг мутахассис ёки магистр дипломи билан тасдиқланган олий таълим мос равишда кундузги шаклда олинган бўлса тўғридан-тўғри тан олиниши белгилаб қўйилган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Таълим сифатини назорат қилиш

Давлат инспекцияси Жиззах вилоят

ҳудудий бўлими 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!