Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ тўққизинчи сессияси қачон бўлиши маълум бўлди
02 декабрь 2019 г 1 685 Комментарии: 0
"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ тўққизинчи сессияси 2019 йил 6 декабрь куни соат 10-00 да Жиззах шаҳрида ўтказилади. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори ижроси юзасидан вилоят секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида;
Вилоятда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастурининг бажарилиши тўғрисида;
Вилоят ҳудудида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳолати юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ахбороти тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3680-сонли Қарорининг ижроси тўғрисида;
Вилоят маҳаллий бюджетининг 2019 йил учинчи чорак ижроси тўғрисида;
Янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича вилоят Дастурининг 2019 йил учинчи чорагида ижроси ҳақида;
Сессия бўйича вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган қарорни бу ерда юклаб олишингиз мумкин.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!