» » “Ёшлик завқи” миллий рақс кўрик-танловида янги истеъдодлар кашф этилди (фото)

“Ёшлик завқи” миллий рақс кўрик-танловида янги истеъдодлар кашф этилди (фото)

03 декабрь 2019 г 1 720 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги қарори ҳамда вилоят маданият бошқармасининг 2019 йил 21 октябрдаги №191 сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 29 ноябрь куни Янгиобод туман маданият бўлими томонидан 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ёшлик завқи” миллий рақслар кўрик-танловининг Янгиобод туман босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик танловда миллий рақс йўналишида 30 нафардан ортиқ истеъдодли ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Кўрик-танлов ғолиблари Ҳакамлар ҳайъати томонидан низом талабларига асосан бир нечта номинатциялар бўйича аниқланди.

“Энг яхши миллий рақс” номинатцияси бўйича 12-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси М.Сувонқулова, “Мухлислар олқиши учун” номинатциясида 6-умумий ўрта таълим мактабининг “Ғунча” жамоаси, “Энг ёш жамоа” номинатциясида “Тумор”рақс жамоаси, “Энг ёш иштирокчи” номинатциясида 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси М.Гулмуродовалар ғолиб деб топилиб, туман маданият бўлими фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.Шунингдек, ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар. 

Янгиобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!