» » Жиззах шаҳар прокурори ёшлар билан учрашди

Жиззах шаҳар прокурори ёшлар билан учрашди

05 декабрь 2019 г 3 115 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан Жиззах шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи Жиззах шаҳар Кенгаши ва шаҳар Адлия бошқармаси, шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда шаҳримиз бўйлаб ҳуқуқий, маданий-марифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Жиззах политехника институтида ўтказилган “Прокурор ва ёшлар”, “Адлия ва ёшлар”учрашувида ўқувчи ва талаба ёшлар иштирок этиб, Республикамизда қабул қилинаётган қонунлар ва қонун ости ҳужжатларининг мазмун моҳияти, бош қомусимизнинг асосий принсплари уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Жиззах шаҳар адлия бўлими бошлиғи Атҳам Шайжигитов йиғилганларга атрофлича тушунчалар бериб ўтди.

Жиззах шаҳар прокурори Абдулазиз Назаров томонидан “Конституция-халқимиз фаровонлиги ва порлоқ келажагимизнинг гаровидир” мавзуси юзасидан сўзлаган нутқи ёшларда қонун ҳужжатларига бўлган қизиқишни яна бир бор оширди.

Конституциямиз ва сайловга оид саволлар мутахассислар томонидан ўртага ташланиб баҳс-мунозарга айланиб кетди. Ёшларимиз қомусимизга оид саволларга жавоб бердилар.

Тадбир якунида фаол иштирок этган ва саволларга аниқ жавоб берган Раҳимова Гулруҳ, Бозорбоева Мухлиса, Абдураҳимов Умид ва бошқа фаол ёшларга эсдалик совғалари топширилди. 

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!