» » МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА

МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА

11 декабрь 2019 г 1 617 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги “Sofitel” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасига 2018 йилда асос солинган эди.

Корхонанинг лойиҳа қиймати 10,1 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, йилига 10 минг тонна ўта ноёб саналган метал ва матоларга ранг берувчи “Ультрамарин” буёқлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Мазкур корхонага Хитойнинг “Zhongtian Shandong” кимёвий буёқлари компаниясининг 1,6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестицияси, “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 6,5 миллион долларлик кредити, тадбиркорнинг 2 миллион доллар ҳажмдаги маблағи йўналтирилган.

Ишлаб чиқариш цехлари Хитойнинг энг сўнгги русмдаги замонавий технологиялари, асбоб-анжомлар билан жиҳозланди. Шу йилнинг октябрь ойида корхонанинг биринчи навбати ишга туширилди.Бу йилига 4 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятини яратди.

—Қўшма корхонамиз асосан маҳаллий хом-ашё—кальций содаси, олтингугурт, каолин, кварц қуми кукуни ва ўтин кўмиридан бозоргир маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган,—дейди “Sofitel” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона мененжери Қобил Комилов. —Ҳозирча ишлаб чиқарилаётган хом ашё таркибидаги нартий сульфитни Хитойдан олаяпмиз. Қолган ашёлар—кальций содаси Қорқалпоғистон Республикасининг Қўнғирот шаҳридан, олтингугурт эса Муборак газни қайта ишлаш заводидан, каолин Ангрендан, ўтин кўмири Тошкетдан, кварц қуми кукини эса Форишдан келтирилаяпти. Ишлаб чиқаришда маҳаллий хом ашёдан кенг фойдаланилаётгани маҳсулот таннархни арзонлаштириш имконини берммоқда.

Қўшма корхонанинг ишга туширилиши 154 нафар ёшларни доимий иш билан таъминлаш имконини берди. Заводнинг иккинчи навбатини қуриб, ишга тушириш 2020-2022 йилларга мўлжалланган.Ана шунда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ҳам, иш ўринлари ҳам ҳозиргига нисбатан 1,5 баробарга оширилиши кўзда тутилаяпти.

—Ниҳоят менга ўхшаган уй бекалари ҳам замонавий саноат корхонасида меҳнат қилиш имкониятига эга бўлди,—дейди тайёрлов цехи бригадири  Нилуфар Жўраева.—Бригадамиз ишчиларининг аксарияти шу пайтгача бирор ерда ишламаган хотин-қизлар. Бизга хитойлик мутахассислар буёқ ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ўргатдилар. Ҳозирда барчамиз касбимиз сирларини ўзлаштириб олдик. Шунинг учун кунлик топшириқларни ошириб уддалаяпмиз. Унумли меҳнат қилишимиз, мароқли ҳордиқ чиқаришимиз учун барча қулайликлар яратилган. Компьютерлаштирилган тизимда ишловчи замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада меҳнат қилиб, эришилаётган натижаларга оз бўлсада ҳисса қўшаётганлигимдан ниҳоятда бахтиёрман.

Ультрамарин бўёқлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхонада тайёрланаётган маҳсулотнинг юз фоизи экспорт қилиниши кўзда тутилган. Бунинг учун корхонада барча қулайликлар яратилган. Жойларга тарқатилган буклет ва бошқа реклама воситаларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатининг юқорилиги акс эттирилган. Бу ҳамкорлар эътиборини тортаётир. Яқинда қўшма корхона Хитойнинг “Shandong Zhjngtian Qunaing New Material” CО.LTD компанияси билан илк шартномани имзолашга эришди. Мазкур шартномага асосанҳамкорларга 143,2 тонна буёқ жўнатиладиган бўлди.

—Заводимиз МДҲда иккинчи, Марказий Осиёда ягона саналади,—дейди корхона бош директорининг бошқарув бўйича ўринбосари Одил Пўлатов.—Тасодифан бу лойиҳага қўл урганимиз йўқ. Бу кўп йиллик изланишларимиз натижаси. Негаки, асосан маҳаллий хом ашёдан тайёрланаётган маҳсулотимизга жаҳон бозорида талаб юқори. Ана шуни ҳисобга олиб ишлаб чиқариш қувватини босқичма-босқич ошириш тадбирларини белгилаганмиз. 2022 йилга бориб маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 10 минг тоннага етказилади.

2019-2021 йилларда Жиззах шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Давлат дастури асосида жами 101 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Лойиҳаларнинг 44 таси саноат, 52 таси хизмат кўрсатиш ва 5 таси қишлоқ хўжалиги йўналишидадир. Бу аҳоли бандлигини таъминлаш баробарида даромадларини оширишга, турмуш фаровонлигини яхшиланга хизмат қилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!