» » Халқаро матбуот маркази вилоят бўлимида ХДП вакиллари иштирокида брифинг ўтказилди

Халқаро матбуот маркази вилоят бўлимида ХДП вакиллари иштирокида брифинг ўтказилди

11 декабрь 2019 г 1 385 Комментарии: 0

Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот маркази вилоят бўлимида Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши матбуот котиби Маърифат Мавлонова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгашига партия томонидан депутатликка кўрсатилган номзодлар, маҳаллий Оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам  иштирок этишди.

М.Мавлонова партия вилоят Кенгаши фаоллари ва халқ депутатлари вилоят, туман(шаҳар) Кенгашларига депутатликка кўрсатилган номзодлар томонидан жойларда олиб борилаётган тарғибот ва  ташвиқот тадбирлари ҳақида йиғилганларга батафсил батафсил маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, ЎзХДП Жиззах вилоят Кенгаши  ўз сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда ижтимоий ҳимояга муҳтож  аҳоли қатламларини қўллаб қувватлаб келмоқда. Масалан, партиянинг Зафарабод туман Кенгаши ҳамда туман Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорликда ногиронлиги бўлган хотин қизларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб қувватлаш мақсадида  тадбир ташкил этилди.

Тадбир жараёнида туман ҳудудидаги ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 5-нафар имконияти чекланган  хотин-қизларга 5та ногиронлик аравачаси, 2-нафарига қўлтиқтаёк, 2-нафарига эшитиш мосламаси  топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!