Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Туман судлари раислари томонидан “Дўстлик дон маҳсулотлари” АЖда сайёр қабул ўтказилди
13 декабрь 2019 г 1 640 Комментарии: 0
Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида жойлашган “Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖда жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман суди раиси Ф.Пардаев, маъмурий суди раиси М.Нурматов, иқтисодий суди раиси Ў.Муродов ва судья О.Эргашевлар томонидан тадбиркорлар билан учрашув ва сайёр қабул ўтказилди.
Тадбирда судьялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 20 ноябрь кунги “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4525-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси мазмун моҳияти тўғрисида маълумот ва тушунчалар беришди.
Таъкидландики, бугунги кунда давлат идоралари халққа, хусусан, тадбиркорларга яқин кўмакчи бўлиши зарур, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаб, ўз вақтида бартараф этиш керак.
Шу муносабат билан судлар томонидан “Тадбиркор учун очиқ эшиклар куни” ҳар хафтанинг жума кунлари этиб белгиланди. Шу куни суд раислари томонидан тадбиркорларни қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаатларни қабул қилиши ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўрилиб, тегишли тушунтириш бериб бориш амалиёти жорий этилди.
Учрашувда туман маъмурий суди раиси М.Нурматов томонидан 7 та маъмурий ишлар сайёр суд мажлисида кўрилди ва ҳуқуқбузарликни содир этган тадбиркорлар ўттиз кунлик муддатда йўл қўйилган қонунбузилишларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаганлиги сабабли уларга оид ишлар ҳаракатдан тугатилиб, жавобгарликдан озод этилди.
Тадбиркорлар ва жамият ишчи ходимлари билан ўтказилган сайёр учрашувдан сўнг, туман судлари раислари томонидан сайёр қабулларда 20 дан ортиқ тадбиркор ва фуқароларнинг мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!