» » БАХТ ВА ШОДЛИК КУЙЧИСИ (ёки Ҳамид Олимжоннни эслаб...)

БАХТ ВА ШОДЛИК КУЙЧИСИ (ёки Ҳамид Олимжоннни эслаб...)

13 декабрь 2019 г 2 993 Комментарии: 0

«Ҳамид Олимжон туғма ва нодир талант эди. Унинг қонида, ўзлигида, кўз қорачиғида, тўқсон икки томирида туғма бир зукколик, шоирона бир сажия, билгичлик, бурролик, нурбахшлик, ёрқин қалб ва адаб аён» (Миртемир )

Ўзбек ҳалқи учун суронли ва фожеали даврда яшаб ижод қилган,таъбир жоиз бўлса ўзбек адабиёти бешигини тебратган улуғ сиймолардан бири Ҳамид Олимжон ҳақида жуда кўплаб таъриф келтиришимиз мумкин.

Адибнинг асарлари йилларки ўқувчилар қалбини ёритиб келади. Жиззах давлат педагогика инстутити Ўзбек тили ва адабиёти факультети томонидан Ҳамид Олимжоннинг 110 йиллигига бағишланиб ташкил этилган амалий анжуманда шу ҳақда сўз борди.

Таъкидалш жоиз халқ севгиси, азалий ўзбекона қадриятларга садоқат Ҳамид Олимжон ҳаёти ва ижоди учун раҳнамо куч ва илҳомбахш қудрат бўлган. Юксак инсоний эътиқод соҳиби Ҳамид Олимжон Ватани ва халқининг маданий тараққиёт йўлидан мардона одимлар билан бориш учун астойдил тер тўкди. Унинг асарлари ҳали-ҳамон ўқувчиларга, руҳий озуқа, бўлиб кучберади.

У шеърият ва наср, драматургия ва бадиий таржима, танқид ва адабиётшунослик соҳаларида самарали меҳнат қилди. Бу соҳаларнинг ҳар бирида ўчмас из қолдирди. Унинг ижоди ўзбек халқининг ижтимоий, иқтисодий ва маданий тараққиётида рўй берган силжишни акс эттирди. Ижтимоий фаолият ҳам, адабий ижод ҳам Ҳамид Олимжон учун фаол ҳаракат майдони бўлди. У ижодкор сифатида икки шеърий драма, 200 га яқин шеър, 4 та баллада, 9 та достон, ўнлаб публицистик ва адабий-танқидий мақолалар яратди.

-Ижодий уюшма раҳбари сифатида эса қанчадан-қанча шоир ва ёзувчиларнинг ўсиб шаклланишига, қанчадан-қанча асарларнинг яратилишига сабабчи бўлди. Нафақат 30-йилларда балки 40-йилларда битилган, ҳатто 50-йилларда майдонга келган айрим асарлар ҳам унинг далдаси билан яратилган” –дейди ” Ўзбек тили адабиёти кафедраси “ доценти Усмонжон Қосимов

Шоир бор-йўғи 35 йил умр кўрди. Аммо шу қисқа умри давомида ҳамидона баркамол шеърлардан ташқари, “Муқанна” шеърий трагедиясини яратди, ўзбек халқининг буюк эпоси – “Алпомиш” достонини тадқиқ этиб, нашр қилди; Навоий аксар асарларининг русчага сўзма-сўз, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун” достонларининг, шунингдек, “Алпомиш”нинг эса шеърий таржима қилинишида ташаббускор бўлди.Анжуманда сўзга чиққанлар унинг асарларидан парчалар келтириб, йиғилганларга унинг яратилиш тарихи ва шиор ҳаётининг энг қизғин паллари ҳақида ҳикоя қилишди. Бтеакрор ҳассос қалб соҳиби,оташин шоир,бахт ва шодлик куйчиси ижодига бағишланган кечани олийгоҳ ижодкор ёшлари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар якунлади.

Жиззах давлат педагогика институти ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!