Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » 2020 йилги вилоят маҳаллий бюджетини тасдиқлаш бўйича сессия ўтказилди
13 декабрь 2019 г 1 605 Комментарии: 0
Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг эллигинчи сессиясини ўтказилди. Сессияни вилоят ҳокими Эргаш Салиев очиб берди.
Сессия ишида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, молия, иқтисодиёт, солиқ идоралари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Шунингдек, сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директори Ашрафханов Баҳром ҳамда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Маҳкамов Мирзиёд иштирок этди.
Сессияда 2020 йилги вилоят маҳаллий бюджетини тасдиқлаш масаласи кўрилди.
Мазкур масала бўйича вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Ўролов Баходир сўз юритди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!