» » Зарбдорда туманида ўтказилган сайёр қабулда 30 дан ошиқ муаммоларга ечим топилди

Зарбдорда туманида ўтказилган сайёр қабулда 30 дан ошиқ муаммоларга ечим топилди

17 декабрь 2019 г 1 063 Комментарии: 0

Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга қаратилган бир қатор самарали тадбирлар амалга оширилаяпти.

Чунончи, турли даражадаги давлат идоралари масъуллари жойларда сайёр қабуллар ўтказиб, аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш чораларини кўришаётир.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров дастлаб Зарбдор туманининг Наврўз, Дўстлик ва Шодлик маҳаллалари аҳолиси билан учрашув ўтказди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, мазкур маҳаллаларда жорий йилда “Обод қишлоқ” дастури амалга оширилган бўлиб, 3-сектор раҳбари билан мулоқот давомида фуқаролар томонидан ушбу дастурда белгиланган вазифалар ижросини тўлиқ таъминлаш масаласи кўтарилди. 

Чунончи, ҳудуддаги кўп қаватли уйлар томлари, оқова ҳамда ичимлик суви  тармоқларини янгилаш, таъмирлаш билан боғлиқ муаммолар тилга олинди. Шунингдек, маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш, чиқинди қутилари ўрнатиш, эгасиз жониворларни тутиш, газ босимини ошириш, вилоят марказига автобус қатновини йўлга қўйиш, аҳолига имтиёзли нархларда ун  ва мой етказиб бериш юзасидан талаб ва таклифлар билдирилди.

Туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда қатор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган сайёр қабулда баён этилган масалаларни ҳал қилиш бўйича масъуллар бириктирилиб, ижро муддатлари белгиланди.

Шундан сўнг вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ойбек маҳалласида яшовчилар билан мулоқот ўтказди. Мазкур маҳалла вакиллари электр симёғочлари ва трансформатор ўрнатиш, электр симларини янгилаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш юзасидан мурожаат қилишди. 

Худди шундай сайёр қабул туманнинг Адиробод маҳалласида ҳам бўлиб ўтди. Умуман олганда Зарбдорда уюштирилган мулоқотлар натижасида 30 дан ошиқ муаммоларга ечим топиш белгилаб олинди. 3- сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари давом этмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!