» » Зафарободда фотограф Сувон Раҳимовнинг "Зафаробод кеча ва бугун" фотокўргазмаси очилди

Зафарободда фотограф Сувон Раҳимовнинг "Зафаробод кеча ва бугун" фотокўргазмаси очилди

23 декабрь 2019 г 1 048 Комментарии: 0

Кўргазмага туман тарихига оид тарихий суратлар қўйилган.

Сувон Раҳимов бир неча йиллар Зафаробод туман ҳокимлиги муассислигида чиқадиган “Зафар йўлидан” газетаси бош муҳаррири бўлиб ишлаган. Иш фаолияти давомида туманда амалга оширилган ишлар унинг фотообъективи нигоҳида муҳрланди. Натижада туман ташкил топган илк йиллардан бошлаб суратга туширилган тарихий жараёнлар бугун фотогалерея таашкил этишга асос бўлди.

“Зафаробод: кеча ва бугун”  деб номланган кўргазмага қўйилган суратлар туман ташкил этилган кундан бугунгача бўлган тарихий даврни ўз ичига олади.

 

—Фотокўргазма менда жуда катта таассурот қолдирди,—дейди 2-умумтаълим мактаби директорининг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари Янглиш Чуйгунова. —Суратлар мени беихтиёр узоқ ўтмишга, ёшлик йилларимга етаклади. Бундан 40 йиллар илгари туманимиздаги “Чўлқувар” халқ ансамблининг фаол иштирокчиларидан бири эдим. Мана бу суратда ансамблимизнинг ўша даврдаги фаолияти акс эттирилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!