Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахнинг енгилмас “жангчилари”
29 июнь 2018 г 2 566 Комментарии: 0
Ёшларнинг етук ва баркамол бўлиб улғайишида спортнинг ўрни беқиёс. У инсонни чапдаст, тетик ва бақувват юришига хизмат қилади.
Туманимизда 2000-йилдан буён «Бекпўлат» таэквондо клуби фаолият юритиб келмоқда. Айни кунда Учқулоч, Хонбанди ҳамда Қўлба қишлоғидаги 12-умумтаълим мактабида клуб филиаллари ташкил этилган бўлиб, 70 нафардан зиёд ўғил-қизлар таэквондонинг WTF йўналиши билан шуғулланмоқдалар.
Туман ҳокимлиги «Бекпўлат» таэквондо клуби спортчиларини қўллаб-қувватлаб, мунтазам равишда рағбатлантириб келяпти. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан Фориш қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биноси «Эзгу ният» жамғармасиҳомийлигида 20 миллион сўм эвазига таъмирланди. Спорт зали эса турли мусобақалар ўтказиш учун клуб ихтиёрида. Бундан кўзланган мақсад ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларда спортга бўлган қизиқишини янада оширишдан иборат.
«Бекпўлат» таэквондо клуби спортчи ёшлари яратиб берилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, мусобақаларда яхши натижаларни қўлга киритмоқдалар. Жумладан, Сухроб Бобобеков, Мустафо Валиев, Фаридун Шодибоев, Тоҳир Содиқов, Бибар Есенов, Мафтуна Раҳматуллева, Севинч Абдураҳмонова, Севара Бурхонова сингари спортчи ёшлар республика ва халқаро мусобақаларда шоҳсупанинг юқори поғоналаридан жой олиб, ўзларининг нималарга қодир эканликларини намойиш этмоқдалар.
Рашид КАРИМОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!