Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахлик ёш ҳайкалтарош
29 июнь 2018 г 2 828 Комментарии: 0
«Хонбанди» маҳалласида яшовчи Жавоҳир Шукуров бугун йигирма беш ёшда. Ноёб истеъдод эгаси. У маҳалладаги 59-умумтаълим мактабини аъло баҳоларга тамомлаган.
Халқимизда «Қуш уясида кўрганини қилади» деган ибратли гап бор. Янгибой Шукуров ҳам ҳайкалтарошлик билан шуғулланиб, турли ҳайкалчалар ясаб вилоят, республика кўрик-танловларида қатнашиб, юқори ўринларни қўлга киритиб келарди. Жавоҳир ҳам отаси ҳайкалчалар ясаётганда унинг ёнида бўлар, ҳар бирҳаракатларини диққат билан кузатиб турарди.
Жавоҳир 5 ёшга тўлганда отаси сингари ҳайкалчалар ясаш сир-асрорларини пухта ўзлаштириб олди. Ижодкор ёшлар ўртасидаги туман, вилоят, республика кўрик-танловларида қатнаша бошлади. Йилдан-йилга маҳоратини ошириб борди. Унинг ижод намуналари кўрик-танловларда юқори баҳолана борди.
Умумтаълим мактабини тамомлаган Жавоҳир Шукуров Республика рассомчилик касб-ҳунар коллежида таҳсил олишни давом эттирди. Беш маротаба ёш ижодкорлар кўрик-танловининг ғолиби бўлди.
Касб-ҳунар коллежини ҳам аъло баҳоларга тамомлаган Жавоҳир Шукуровҳунармандчилик фаолиятини давом эттириб, хусусий тадбиркор бўлиб, давлат рўйхатидан ўтди. Корхона, ташкилот, муассасалар ва аҳоли буюртмалари асосидаҳайкалчалар, ҳунармандчилик намуналари ясашни давом эттирди.
– Ҳайкалчалар ва ҳунармандчилик намуналари ясаш учун цемент, арматура, краска ва бошқа материаллар талаб этилади, – дейди Жавоҳир Шукуров. – Бу борада «Трансбанк» туман бўлим бизга яқиндан кўмак бериб, уч йил муддатга 7 фоизли 17 миллион 200 минг сўм кредит берди. Бу пулга турли хом ашё материаллари сотиб олдик. Ҳозир ҳайкалчалар ва бошқа турли миллий ҳунармандчилик намуналари ясаб бериш юзасидан 300 та буюртма олганмиз.
Жавоҳир Шукуров касбини бошқа тенгдошларига ҳам ўргатиб келмоқда. Бугун туманимизда унинг ҳунармандчилик мактаби яратилган дейишга етарли асос бор.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!