Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод туманида вилоят ҳокимининг ёшлар билан учрашуви ўтказилди
10 январь 2020 г 1 844 Комментарии: 0
Янгиобод туманидаги 19-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят ҳокими ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви ташкил этилди.
Ушбу учрашувни ташкил этишдан мақсад - Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашувида берилган вазифалар ижросини таъминлаш, ёшлар ва уларнинг муаммо камчиликларини бартараф этиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, оилавий ажримларнинг олдини олиш, Беш муҳим ташаббуснинг ҳар бир йўналишини туман ва шаҳарларда тизимли амалга ошириш, ёшлар бандлигини таъминлаш каби долзарб масалаларни ҳал этишдан иборат бўлди.
- Ёш китобхон танлови бу йил вилоятимизда кўтарингки ва юқори савияда ташкил этилади ғолибга “Спарк” автомашинаси совға қилинади, - деди вилоят ҳокими Эргаш Салиев.
Тадбир якунида 2019 йил давомида туман ёшлари билан ишлашдаги яқиндан ҳамкорлиги учун ҳамкор ташкилот ходимларига ҳамда фаол ёшларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!