» » Жиззахда “Ёшлар куни”да вилоят ҳокими ёшлар билан учрашди

Жиззахда “Ёшлар куни”да вилоят ҳокими ёшлар билан учрашди

30 июнь 2018 г 3 364 Комментарии: 0

2017 йил 30 июнь куни юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқини мамлакатимиз ёшлари жудаям катта хурсандчилик билан қабул қилишди.

30 июнь "Ёшлар куни” муносабати билан вилоят ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

Учрашувда Ёшлар иттифоқининг шу вақтгақадар амалга оширган ишлари, улар томонидан йўл қўйилган камчиликлар билан яқиндан танишиш, шуасосда ёшлар сиёсати бўйича олиб бораётган ишларни танқидий баҳолаб, тегишлиқарорларқабул қилиш каби масалалар кўрилди.

Ўтган давр мобайнида вилоят ёшлари "Ёшлар шахмат тахтаси” мусобақасининг Республика босқичида фахрли 3-ўринни олиб келганлиги, шунингдек, ташкилотнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланган сардорлар Кенгаши фаолияти бўйича "Энг намунали мактаб Сардорлар Кенгаши” танловининг республика босқичида Пахтакор туманидаги 9-мактаб Сардорлар Кенгаши жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритганлиги ҳамда "Ёш чегарачилар” ҳарбий спорт мусобоқасининг Республика босқичида Бахмал тумани Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг "Учқун” жамоаси 1-ўринни қўлга киритишди.

Хусусан, ёшлар бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар ушбу ташкилотнинг бугунги кунда янада жамиятимиз ҳаётида алоҳида ўрин тутаётганлигидан далолат беради.

Аммо ютуқлар билан бирга бугунги кунда барчани ташвишга солаётган бир қатор муаммолар ҳам таъкидлаб ўтилди. Ушбу муаммолардан бири ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликлар, уюшмаган ёшларни эса иш ўринлари билан банд қилиш масалалари ниҳоятда долзарб вазифаларимиздан бири бўлиб қолмоқда.

Давлатимиз томонидан яратиб берилган шароитлар ва имкониятлардан оқилона фойдаланиш ўрнига айрим ёшларимиз томонидан билиб-билмай жиноятлар содир этаётганлиги барчамизни ташвишга солади.

Айниқса, ёшлар томонидан ўз жонига қасд ва суиқасд қилишни олдини олиш, ушбуҳолатларнинг асл сабабларини ўрганиб, керакли ёрдамлар кўрсатиш юзасидан жамоат ташкилотлари томонидан етарлича ишлар ташкил этилмаган.

Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан жорий йилнинг 2-ярим йиллиги давомида вилоят ҳокимлиги томонидан ёшлар учун қулай шарт-шароитларга эга бўлган масканлар фойдаланишга топширилиши ҳақида вилоятҳокими айтиб ўтди.

Хусусан, Зомин туманида 4.5 млрд. сўм маблағ эвазига замонавий ёшлар маркази биносини қурилади, Жиззах шаҳрида жойлашган собиқ "Ватан” кинотеатриўрнида замонавий "Ёшлар кинотеатри” барпо этилади, Ўрда экологик боғи ўрнида янги замонавий архитектура қурилиши асосида "Ёшлар маданият ва истирохат эко боғи”ни ташкил қилинади ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши учун шаҳар марказида замонавий лойиҳа асосида барча шароитларга эга бўлган "Ёшлар маркази”ниқурилиши режалаштирилмоқда деб ўз сўзига якун ясади вилоят ҳокими Эргаш Салиев.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!