» » Жиззахдаги «Book cross» кичик кутубхонаси самарали фаолият юритмоқда

Жиззахдаги «Book cross» кичик кутубхонаси самарали фаолият юритмоқда

02 июль 2018 г 2 757 Комментарии: 0

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Зулфия Каримова ташаббуси билан тумандаги 55-умумтаълим мактабида ёшларнинг китоб мутолаасига жалб этиш бўйича таътил кунларида ўқувчилар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Бу ерда «Book cross» кичик кутубхонаси ташкил этилган кутубхона нафақат мактаб ўқувчилари балки барча шу ҳудудда яшовчи уюшмаган ёшлар ва аҳоли учун хизмат қилмоқда. Депутатимиз ташаббусларидан руҳланган маҳалла фаоллари, ҳомийлар китобхонлар учун китоблар совғақилмоқдалар. Кун сайин бойиб бораётган мўъжаз кутубхонада бугун 100 дан зиёд қизиқарли китоблар жамланган. Бундан ташқари хусусий тадбиркор Х.Комилова томонидан ташкил этилаётган китоб ярмаркаларида ота-оналар фарзандлари билан ташриф буюриб, уларга китоб совға қилмоқдалар. Китоб инсон маънавий дунёсини бойитувчи «хазина», унга чексиз билим берувчи «устоз», ҳаётни равшан этувчи «нур», илмга чанқоқ, интилувчан ва ғайратли ёшлар учун эса «бол»дек тотли, азиз неъмат.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!