» » АЭС қурилиши учун мақбул жой сифатида Жиззах вилояти нега танлангани очиқланди

АЭС қурилиши учун мақбул жой сифатида Жиззах вилояти нега танлангани очиқланди

20 январь 2020 г 2 023 Комментарии: 0

Маълумотларга кўра, 2030 йилга бориб мамлакатимизда электр энергиясига бўлган эҳтиёж 2 бараварга ошиб, талаб 117 млрд. кВт∙с ни ташкил этиши кутилмоқда. Бу ҳақда энергетика соҳасида жорий йилда амалга ошириладиган ишлар ҳақидаги тадбирда маълумот бериб ўтилди.  

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, агар янги генерация манбалари фойдаланишга киритилмаса, мавжуд дефицит 2030 йилга бориб 48 млрд кВт∙с ни ташкил этиши мумкин.

Шу нуқтаи назардан, Республикада ҳар бирининг қуввати 1,2 ГВт дан бўлган 2 та энергоблоклардан иборат “3+” авлодли атом электр станциясини қуриш ва фойдаланиш белгиланди. 

Тадқиқотлар натижалари, муҳандислик-техника ва иқтисодий аҳамияти ҳамда мутахассиссилар, халқаро экспертлар хулосаларига асосланиб, АЭС қурилиши учун мақбул жой сифатида Жиззах вилояти Фориш туманидаги “Тузкон” кўли яқинидаги майдон танланди. 

Маълумот учун, Атом электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш доирасида кадрлар тайёрлаш Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ), “Росатом” давлат корпорацияси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан амалга оширилмоқда. 2019 йилнинг кузида Тошкентда “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университетининг филиали очилди. Ҳозирда ушбу университетда 145 нафар Ўзбекистонлик талабалар ва Тошкент шаҳридаги филиалида 100 нафар талабалар атом энергетикасининг асосий йўналишлари бўйича таҳсил олиб келмоқдалар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!