Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Шароф Рашидов туманидаги 52-мактабдаги иситиш тизимидаги муаммо бўйича аниқлик киритилди
25 январь 2020 г 1 503 Комментарии: 0
Шароф Рашидов тумани халқ таълими бўлимига қарашли 52-мактабнинг иситиш тизимидаги муаммолар бўйича “UZA” сайтида чиққан мақола юзасидан бошқармада тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаси бўйича вилоят Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати қўйидагиларни маълум қилади.
52-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2019 йилда 3 дона кўмирга мослашган иситиш қозонлари ўрнатилган бўлиб, 2020 йил 21 январь куни ҳаво ҳарорати -5 С бўлганлиги, мактабга мухбирлар ташрифи вақтида 1-навбат дарс соатлари тамомланиб ўқувчиларнинг 2-новбатдаги дарс соатлари бошлангунига қадар синф хоналарда тозалаш ва ҳаво алмаштириш ишлари амалга ошириладиган жараён бўлганлиги сабабли мухбирлар томонидан ўқувчилар устки кийимлар билан кийинган холатдаги фотосуратларини олинган.
Мактаб биносининг орқа томонига олиб келинган 35 тонна брикет ва 10 тонна кўмир маҳсулотларини қишки даврда сақлаш мақсадида лой шувоқ қилинган.
“UZA”нинг “Совуқ ҳавода мактаблардаги шароит қандай?” мақоласи чиққандан сўнг, Шароф Рашидов тумани халқ таълими бўлими махсус эксплуатация хизмати чилангарлари мактабнинг иситиш тизимини қайта кўрикдан ўтказиб, қўшимча 1 та иситиш қозони ўрнатилди.
Мақолада сифатсиз кўмир деб кўрсатилган фотосуратдаги элакдан ўтказилган кўмир кукуни бўлиб, ушбу кўмир кукуни фойдаланишга яроқсизлиги сабабли мактаб худудидан олиб чиқилди.
Қўшимча тарзда мактабнинг кириш йўлаги ҳамда жами 600 м2 майдони бетон қилиш ишларини амалга ошириш кўзда тутилди.
52-сонли умумий ўрта таълим мактаби 1997 йил қурилган бўлиб қуввати 180 ўринга мўлжалланган ва ҳозирги кунда 74 нафар ўқувчилар таълим тарбия олиб келмоқда.
Ушбу умумий ўрта таълим мактабида спорт зали мавжуд бўлмаганлиги сабабли 5 йиллик манзилли дастурга спортзал қуриш учун таклиф берилган.
Шунингдек, вилоят Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5та муҳим ташаббус доирасида мактабда мусиқа, бадиий гимнастика, технология фани бўйича ва қиз болалар учун тикиш-бичиш тўгараклари фаолият кўрсатиб келаётгани ҳамда мактаб кутубхонасида 754 дона бадиий адабиётлар мавжуд бўлиб, ўқувчилар кутубхонадан фаол фойдаланишаётгани қўшимча қилиб ўтган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!