Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда маҳалла оқсоқоллари учун маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди
03 июль 2018 г 2 906 Комментарии: 0
Манас қишлоғида "Маҳаллаларда аҳоли ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш тартиби" мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Унда Маънавият ва маърифат маркази, туман ҳокимлиги мутасаддилари, тумандаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамдаҳамкор ташкилотлардан вакиллар иштирок этди.
Семинарда Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва унда белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлашда фуқаролар йиғинлари олдидаги вазифалар тилга олинди. Фуқаролар онгида юртга садоқат, маданий меросимизга ҳурмат туйғуларини юксалтириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларни "оммавий маданият"нинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоялаш,қабулқилинган маънавий-маърифий дастурлар ижросини таъминлаш, диний экстремизм, терроризмга қарши кураш бўйича маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш каби мувзулар бўйича атрофлича маълумотлар берилди.
- Семинар орқали фармон ҳамда у билан тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилиши фуқароларнинг ўзини ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасидаги вазифаларни самарали бажариш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, жойларда маънавий муҳитни янада мустаҳкамлашга кўмаклашишга кенг йўл очади, - дейди туман "Маҳалла" хайрия жамоат фонди раиси Нарзулла Абдуаҳадов.
Фарҳод Равшанов.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!