» » Жиззахда қиличбозлар беллашди

Жиззахда қиличбозлар беллашди

04 июль 2018 г 2 654 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги 6-сонли умумтаълим мактабининг спорт залида 2004-йил туғилган ва улардан кичик ўғилқизлар ўртасида қиличбозлик спорт турининг "сабля” йўналиши бўйича вилоят очиқчемпионати ташкил этилди.

Мусобақада Шароф Рашидов тумани, Жиззах шаҳри, Қорақалпоғистон республикаси ва Тошкент шаҳри жамоалари иштирок этди.

Мусобақа якунига кўра яккалик баҳсларида ўғил болалар ўртасида Аймуродов Мусо (Қорақалпоғистон) 1-ўрин, Назаров Давлатназаров Азизбек (Қорақалпоғистон) 2-ўрин, 3-ўринларни Туремуродов Жеткер (Қорақалпоғистон) ва Абдуазаров Исломбек (Қорақалпоғистон) эгаллашди.

Қизлар ўртасида Абдуллаева Жасмина (Шароф Рашидов тумани) 1-ўрин, Бекбўлаева Тўлқиной (Қорақалпоғистон) 2-ўрин ва 3-ўринларни Ражабова Моҳинур (Қорақалпоғистон) ҳамда Пирбўриева Гулистон (Қорақалпоғистон) эгаллашди.

Жамоавий баҳслардаҚорақалпоғистон-1 жамоаси 1-ўрин, Қорақалпоғистон-2 жамоаси 2-ўрин, Жиззах шаҳар-1 жамоаси 3-ўринни қўлга киритишди.

Қизлар ўртасида жамоавий баҳсларда Жиззах шаҳар жамоаси 1-ўрин,Қорақалпоғистон-2 жамоаси 2-ўринни, Қорақалпоғистон-1 жамоаси 3-ўринни қўлга киритишди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилий қўмитанинг диплом, медал ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!