Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Йил якунлари ва янги режалар - журналистлар нигоҳида
06 февраль 2020 г 1 464 Комментарии: 0
Бугун Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасида журналистлар ва ахборот хизмати вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Муҳаммади Турсунмуратов, бўлим бошлиқлари Аббос Ваққосов ва Ғанишер Худойқуловлар 2019 йил якунлари ва 2020 йилга мўлжалланган истиқболли режалар хусусида маъруза қилдилар.
Жиззах вилоятига 2019 йил учун бюджет даромадларига 1296.9 млрд. сўм прогноз белгиланган эди. Ушбу режа йил якунига кўра 115,1 фоиз ортиғи билан бажарилди. Тушумлар миқдори ўтган йилга нисбатан 1.6 баробарга ошди. Солиқ тушумларининг асосий манбаси сифатида қўшилган қиймат солиғи хизмат қилган. Ушбу солиқ тури бўйича тушум кўрсаткичи 625.9 миллиард сўмни ташкил этади. Меҳнатга ҳақ тўлашни соддалаштириш ҳисобига 2019 йилда 34000 та иш ўрни легаллаштирилди. Натижада бюджетга тушум 2.3 бараварга ошди. Қўшимча қиймат солиғи тўловчилар сони эса 3600 та бўлиб, 19 баробар ўсиш кузатилган. Бу республика бўйича рекорд даражада ўсиш ҳисобланади. Шунингдек, бюджетга тушумлар бўйича 2018 йилга нисбатан 1.8 баробар кўп тушум таъминланди, - деди жумладан Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Турсунмуратов.
2020 йил 1 январдан бошлаб мамлакатимизда янги Солиқ кодекси амалга киритилди. 71 боб 480 моддадан иборат мазкур кодексда асосий эътибор солиқ қонунчилигини такомиллаштириш, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, солиқ назорати механизмларини такомиллаштиришга қаратилган. Эндиликда солиқ турлари 13 та эмас, 9 тани ташкил этади. Таҳлика-таҳлил дастури жорий қилинди. Бу орқали барча хўжалик юритувчи субъектлар автоматлаштирилган ҳолда 3 та сегментга ажратилади. Камерал, сайёр текширув ва солиқ аудитидан иборат солиқ назоратининг янги тартиби амалга киритилди.
Солиқ кодексидаги барча ўзгаришлар солиқ назоратини амалга оширишнинг шаффофлигини таъминлаб, юзага келиши мумкин бўлган коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади. Тадбирда, шунингдек, вилоятимизда 2020 йилда амалга киритилиши режалаштирилаётан “САЙТ” – солиқларни ақлли йиғиш тизими ҳақида маълумот берилди. Матбуот анжуманида бу каби ўзгариш ва янгиликларни барча солиқ тўловчиларга етказиш, солиқ маданиятини ошириш юзасидан фикрлар, таклифлар билдирилди. ОАВ билан ҳамкорлик имкониятларини ошириш, янги Солиқ кодексининг амалдаги ифодасини кенг тарғиб қилиш бўйича медиа-режа тасдиқланди. Матбуот анжумани якунида “яшил йўлак”да фаолият юритаётган инсофли солиқ тўловчи тадбиркорларга Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи номидан ташаккурномалар топширилди.
Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!