Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Зомин туманида ўтказилди
10 февраль 2020 г 1 547 Комментарии: 0
Вилоят ҳокими Э.Салиевнинг навбатдаги сайёр қабули Зомин туманида ўтказилди.
Тумандаги Ёшлар марказида ташкил этилган сайёр қабулда вилоят ва шаҳар ташкилотлари раҳбарлари, тегишли мутассаддилар иштирок этишди.
-Қабул давомида 92 та фуқаролар иштирок этишди. Муаммоли масалалар юзасидан мурожаатларнинг 14 таси жойида ҳал этилган бўлса, 8 та фуқарога хуқуқий тушунчалар берилди, - дейди ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича вилоят ҳокимининг 1-сектор штаби котиби Фазлиддин Элчибоев.-70 та фуқаронинг 87 та мурожаати тегишли вилоят раҳбарларига ижроси қонун доирасида ўрганиб ижобий ҳал этиш топшириғи берилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!