» » Зомин туман ҳокимлиги “Китоблар карвони чекка қишлоқларга ҳам борармикан?” сарловҳаси остида тарқалган хабарга ойдинлик киритди

Зомин туман ҳокимлиги “Китоблар карвони чекка қишлоқларга ҳам борармикан?” сарловҳаси остида тарқалган хабарга ойдинлик киритди

13 февраль 2020 г 1 320 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 11 февраль куни телеграм ижтимоий тармоғида “Китоблар карвони чекка қишлоқларга ҳам борармикан?” номли хабар эълон қилинди.

Шу ўринда, Зомин тумани фуқаролари учун туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган “Китоблар карвони” ҳақида қисқача маълумот бериб ўтишни лозим топдик.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг томонидан илгари сурилган Бешта муҳим ташаббусни Зомин туманида амалга ошириш мақсадида туман ҳокими томонидан 2020 йилнинг 31 январь куни фармойишлари қабул қилинган. Ушбу формойишга кўра, Бешта муҳим ташаббуснинг жойларда ижросини таъминлаш мақсадида “Китоблар карвони” лойҳаси босқичма-босқич, секторлар кесимида амалга оширилиши белгилаб олинган.

Жорий йилнинг 5 февраль куни ташкил этилган “Китоблар карвони” лойиҳаси фармойишда кўрсатилган банларнинг энг биринчиси ҳисобланади.

Ушбу бандга кўра, туман ҳокимлиги томонидан ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида туман бюжетидан 92 млн. сўмга китоб маҳсулотлари ҳамда 55 млн. сўм маблағ эвазига мактаб ўқувчиларининг муҳандислик, робототехника, санъат йўналишлари бўйича қизиқишларини рағбатлантириш мақсадида керакли техник ва санъат жиҳозлари ҳарид қилинган.

5 февраль куни бўлиб ўтган тадбирда китоблар ва воситалар секторлар кесимида тақсимланиб, тумандаги 30 та мактабга масъуллар бошчилигида олиб борилган.

Шунингдек, маълумотни тақдим этган фуқаро “Бу карвон Зоминнинг қишлоқларига ҳам борармикан?!”, деган сўзларни асоссиз келтирган деб ҳисоблаймиз. Чунки, “Китоблар карвони” марказий ҳудудларда жойлашган мактаблардан ташқари, тумандаги энг чекка ҳудудларда жойлашган 8, 36, 23, 48, 6-сонли умумтаълим мактабларига ҳам етиб борди.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, 5 февраль куни бўлиб ўтган ташаббус лойиҳанинг илк босқичи ҳисобланиб, бу келгусида янада бойитилган ҳолда давом этади ва туман мактабларининг барчаси қамраб олинади.

Шу ўринда, Зомин тумани ҳокимлиги ва раҳбарияти фаолиятига бефарқ бўлмаган фуқароларга – туманда қилинаётган амалий ишларнинг ҳеч бири шахсий ёки бирор бир манфаатни кўзлаб бажарилмаётганлигини, барчаси халқимиз фаровонлиги, юртимиз равнақи йўлида амалга оширилаётганлигини эслатиб ўтамиз.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!