» » Жиззахда “Бўш иш ўринлари ярмаркаси”да 2200 фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди

Жиззахда “Бўш иш ўринлари ярмаркаси”да 2200 фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди

05 июль 2018 г 8 309 Комментарии: 0

5 июл куни Жиззах шаҳридаги "Ёшлар шаҳарчаси”да вилоят миқёсида "Фаол меҳнат ва ҳаракат келажак гарови” бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Жиззах вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси ҳамда вилоят бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 793 та корхона ва ташкилот ўзидаги мавжуд  2823 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

 Ярмаркада вилоят бўйича жами 7590 дан ортиқ ишсиз фуқаролар таклиф этилди. Банд бўлмаган фуқаролардан 3000 нафарини касб-ҳунар коллежи ҳам да 450 нафарини олий таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар, 167 нафари хориждан қайтган мигрантлар, 117 нафарини алимент тўловидан қарздор бўлган ишсиз фуқаролар, 1329 нафарини касб-ҳунар коллежларининг оптималлашуви ҳисобига бўшайдиган ўқитувчилар, 100 нафар оғир шароитда истиқомат қилувчи хотин-қизлар, 27 нафар жазони ўтаб қайтган шахслар, 300 нафари уюшмаган ёшлар ташкил этди.

Ярмарка давомида 2209 нафар фуқаролар ўзларига муносиб иш ўринлари топиб, иш берувчилари билан меҳнат шартномаси туздилар. Уларнинг 231 нафари соғлиқни сақлаш, 124 нафари таълим, 137 нафари саноат ва қурилиш,  53 нафари хизмат кўрсатиш соҳасида, 1664 нафари бошқа соҳаларга ишга жойлашишга муваффақ бўлди.

Тадбирда вилоятдаги 12 та тижорат банклари томонидан 110 нафар ёшлар тадбиркорликка жалб этилиб, уларга 1 млрд. 870 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратишга сертификатлар топширилди.

Бундан ташқари, вилоят бўйича буюртма берган 620 та. Шундан 1 та бюджет ташкилоти, 250 та маҳалла, 369 та хўжалик ҳисобидаги корхонага 2000 нафар ишсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўлланди.

362 та саноат корхоналари ва ҳунармандлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар намуналари кўргазмасини намойиш этди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!