» » Ёзги оромгоҳда спорт беллашувлари ташкил этилди

Ёзги оромгоҳда спорт беллашувлари ташкил этилди

06 июль 2018 г 2 708 Комментарии: 0

Жиззах вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби 2018 йилги тақвим-режасига кўра вилоятимизда фаолият кўрсатаётган ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида қатор спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказишни бошлади.

Яқинда Шароф Рашидов туманида жойлашган вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасига қарашли Шароф Рашидов номли оромгоҳда спортнинг енгил атлетика, стол тенниси, футбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мураббийлар О. Раҳимов, У. Бўрибоев, Н. Турановалар спорт тадбирларига бош-қош бўлишган бўлса, услубчилардан Ш. Аҳроров, Д.Синдаровалар оромгоҳ тарбияланувчиларига маънавий-маърифий, тарбиявий масалалар юзасидан услубий ва амалий ёрдам кўрсатдилар.

Ўтказилган спорт мусобақалари якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, уларга спорт мактаби томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!