Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Мирзачўл туманида ўтказилди
24 февраль 2020 г 1 390 Комментарии: 0
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев Мирзачўл туманида сайёр қабул ўтказди.
Бугунги кунда фуқароларнинг дарду-ташвишини эшитиш, турли-хил муаммоли масалаларга қонуний ечим топиш, шунингдек, уларга ҳар томонлама кўмаклашиб, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат органлари ва ташкилотларининг энг устивор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Юртбошимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони аҳоли билан яқин мулоқотда бўлиш, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бу борада вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан халқ билан мулоқотнинг таъсирчан ва самарали усуллари кенг йўлга қўйилиб, “ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати” принципи асосида аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш, улар учун барча соҳада зарур қулайликлар яратишга қаратилган эзгу мақсад мужассам.
Мирзачўл туманида ҳам ташкил этилган оммавий сайёр қабулда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликларнинг вакиллари аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлиб, одамларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан келишиб олинди.
Сайёр қабул давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан билдирилган фикр, мулоҳаза ва мурожаатлар асосида бир қатор муаммоли масалалар мавжудлиги, жумладан, электр энергия, ичимлик суви ва табиий газ таъминоти, уй-жойларни таъмирлаш, уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиш, ижтимоий ҳамда ободонлаштириш соҳаларидаги муаммолари кўриб чиқилди.
- Қабул давомида 74 та фуқаролар иштирок этишди. Муаммоли масалалар юзасидан мурожаатларнинг 15 таси жойида ҳал этилган бўлса, 8 та фуқарога хуқуқий тушунчалар берилди,-дейди ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича вилоят ҳокимининг 1-сектор штаби котиби Фазлиддин Элчибоев. -51 та фуқаронинг 56 та мурожаати тегишли вилоят раҳбарларига ижроси қонун доирасида ўрганиб ижобий ҳал этиш топшириғи берилди.
Туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилок раҳбарлари тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилишга, уларнинг қонуний талабларини кўриб чиқиш, муаммоларни бартараф этишга етарлича эътибор қаратилмаган.
Сайёр қабул давомида тадбиркорликни йўлга қўйиш, ер майдони ажратиш, йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, ичимлик суви таъминотини яхшилаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!