Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Орзиқиб кутилган “хат”
09 июль 2018 г 2 699 Комментарии: 0
ЎзМТДП Дўстлик туман Кенгаши томонидан тумандаги Наврўз шаҳарча фуқаролар йиғинида ўтказилган "Уйма-уй” лойиҳасида аҳоли томонидан ўз ечимини кутаётган кўплаб муаммолар юзасидан мурожаатлар келиб тушганди.
Мурожаатчилар орасида Шарқ кўчасида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаро Фотима Тўраева ҳам бор эди...
- Кўп йиллар бўлди - ўзим мустақил юролмайдиган бўлиб қолдим, 2 гуруҳ ногирониман. "Худо суйган бандаларига дард беради”, - дейишади. Бу ҳам бир бандасига буюрилган синовда. Ўзинг юра олмаганингдан кейин, бошқаларга ҳам қайсидир маънода "оғирлигингни ташлагинг” келмас экан. Шу мақсадда ногиронлик аравачаси олишда ёрдам сўраб жуда кўп жойларга мурожаат қилдим. Аммо, қаерга бормай "Шуғулланяпмиз, ҳал бўлиб қолар...”дан нарига ўтишмасди. Бир куни ҳовлида ўтирсам ўзларини "Биз партияданмиз” деб таништирган бир нечта одам мендан "Қандай муаммойингиз бор?” – деб сўраб қолишди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ушбу мурожаат юзасидан партиянинг Дўстлик туман Кенгаши ходимлари ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ш.Қуролов бамаслаҳат туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари номига депутатлик сўрови юборишди. Бу хатга тезда жавоб бўлавермагач, партия туман Кенгаши ходимларининг ўзлари ҳам тинмади, мутасаддиларни ҳам "тиндиришмади”. Ниҳоят мазкур депутатлик сўровига туман тиббиёт бирлашмаси ижтимоий бўлим бошлиғи У.Нуралиев томонидан жавоб қайтарилди. У (жавоб хати) "...Дўстлик тумани Наврўз шаҳарча фуқаролар йиғини Шарқ кўчасида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаро Тўраева Фотима Хасановнага ногиронлик аравачаси ажратиб бериш тўғрисида...” эди. Ва бу айнан фуқаро кўп йиллар орзиқиб кутган "хат” эди...
Улуғбек Мустафаев,
ЎзМТДП вифлоят Кенгаши матбуот котиби
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!