Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Сўғдиёна” янги футболчиларини таништирди ва вилоят ҳокими жамоага янги автобус совға қилди
09 июль 2018 г 2 774 Комментарии: 0
"Сўғдиёна” стадионида шартнома имзолаган футболчиларни мухлисларга таништириш маросими бўлиб ўтди.
Танишинг:
Милош Симонович (Сербия)
Футболка рақами: 90
Амплуаси: Ҳимоячи
Ким Донг-Хи (Жанубий Корея)
Футболка рақами: 89
Амплуаси:Ярим ҳимочи
Микола Милинкович (Сербия)
Футболка рақами: 91
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Дарвидас Сернас
Футболка рақами: 80
Амплуаси: Ҳужумчи
Милан Митрович (Сербия)
Футболка рақами: 88
Амплуаси: Дарвозабон
Санжар Рашидов (Насаф)
Футболка рақами:70
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ихтиёр Тошпўлатов(Машъал)
Футболка рақами:93
Амплуаси: Ҳужумчи
НуриддинҲасанов(Бунёдкор)
Футболка рақами: 94
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
ШохжаҳонҲасанов(Локомотив)
Футболка рақами: 55
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Жавоҳир Сохибов(Металлург)
Футболка рақами: 45
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Айрим сабабларга кўра Жавоҳир Сохибов бугун тадбирда иштирок эта олмади.
Тадбирда Сергей Лушчан сўзга чиқиб, жамоа мухлислардан жамоага ишонган ҳолда фаол қўллаб-қувватлашларини сўради.
Жамоа хужумини кучайтириш мақсадида таклиф қилган Литва терма жамоаси ҳужумчиси Дарвидас Сернас сўзга чиқиб "Сўғдиёна” шарафини муносиб ҳимоя қилишга ва чиройли голлари билан жамоа ғалабаларига ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилишини айтиб ўтди.
Маросимдан сўнг мухлислар учун яна бир кутилмаган сюрприз тақдим этилди. Эндиликда "Сўғдиёна” жамоаси яна бир автобусга эга бўлди. Янги автобусни жамоага фойдаланиш учун шахсан вилоят ҳокими Эргаш Салиев жамоа сардори Санжар Рашидовга тантанали равишда топширди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!