» » Жиззахда профилактик чора-тадбирлар ўз самарасини кўрсатмоқда

Жиззахда профилактик чора-тадбирлар ўз самарасини кўрсатмоқда

09 июль 2018 г 3 068 Комментарии: 0

Ёнғинлар инсонлар ҳаёти ва саломатлигига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек, атроф-табиий муҳитга зарар етказувчи жиловлаб бўлмас ёниш жараёнидир.

Юзага келаётган ёнғинлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, аксарият ёнғинлар инсоният омили сабабли рўй бермоқда. Хусусан, очиқ оловдан фойдланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик, болаларни қаровсиз қолдириш, электр ускуналарини назоратсиз қолдириш каби сабаблар туфайли турли нохуш ҳолатлар юзага келмоқда. Содир бўлаётган ёнғиларнинг қарийб 70 фоиздан ортиғи аҳоли яшаш хонадониларига тўғри келаётганлиги эса кишини ташвишга солади.

Айнан шу сабабли вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан аҳоли яшаш хонадониларида, корхона, муассаса ва ташкилотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, содир бўлган ёнғинлар таҳлилига асосан соҳа ходимлари аҳоли яшаш хонадониларида фуқароларнинг ўзи-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда уйма-уй юриш йўли профилактик ишларни амалга ошириш, аниқланган камчиликларни маҳалла фуқаро йиғинларида муҳокама қилишга, шунингдек, маҳаллаларда ёнғин вақтида ҳаракатланиш ва ёнғин ўчириш бўйича амалий машғулотлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Амалга оширилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида бир қатор ижобий натижаларга эришилди. Жумладан, 2018 йилнинг 2-чораги давомида 172 та ёнғин қайд этилиб, ўтган йилнинг шу даврига (201 та) нисбатан 29 тага, қасддан содир этилган ёнғинлар сони 4 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига (6 та) 2 тага, технологик жараён бузилиши сабабли юзага келган ёнғинлар 1 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу жаврига (8 та) нисбатан 7 тага, иситиш печлари натижасида юзага келган ёнғинлар 29 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу жаврига (39 та) нисбатан 10 тага, оловдан эҳтиётсизлик натижасида юзага келган ёнғинлар 49 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу жаврига (50 та) нисбатан 1 тага, транспортдан фойдаланиш қоидаларини бузиш натижасида юзага келган ёнғинлар 8 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига (11 та) нисбатан 3 тага, технологик ҳодисалар (авариялар) натижасида юзага келган ёнғинлар 1 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу жаврига (8 та) нисбатан 7 тага камайишига эришилди. Шунингдек, ёнғинлардан инсонларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари 2 тага, жароҳат олиш ҳолатлари ҳам 2 тага камайишига эришилди.

Ёнғинларни олдини олиш борасида олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан ёнғинлар натижасида 2 нафар фуқаро ҳалок бўлиб, 4 нафар фуқаро тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилди, савдо-сотиқ корхоналарида рўй берган ёнғинлар 6 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу жаврига (4 та) 2 тага, даволаш муассасаларида юзага келган ёнғинлар сони 2 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу жаврига (0 та) 2 тага кўпайган.

Ёнғинлар натижасида давлат ва фуқароларга 559 млн 220 минг 075 сўм моддий зарар етказилган.

Кўрсаткичлар ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилиши лозим бўлган ишлар ҳали бисёр эканлигини кўрсатмоқда. Минг афсуски, фуқаролар томонидан бу менга боғлиқ эмас ёки менда бу каби ҳолат рўй бермайди, қабилида иш тутилиши ёнғинларнинг содир бўлишининг асосий сабабчиси бўлиб қолмоқда. Шу сабабли, ҳамюртларимиздан кундалик ҳаётда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишни, уларни атрофдагиларга ва фарзандларингизга ҳам ўргатишни сўраб қоламиз. Зеро, ёнғин хавфсизлигини таъминлашга барчамиз масъулмиз. Бунда эса, энг аввало, ўзимиз манфаатдор бўламиз.

Жиззах вилояти ИИБ ЁХБ матбуот хизмати

катта лейтенант Фаррух АБДУРАХМАНОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!