Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мирзачўлда сайёр учрашув ўтказилди
10 июль 2018 г 2 750 Комментарии: 0
O`zLiDeP вилояти Кенгаши томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан Мирзачўл туман Мустақиллиқ МФЙ фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур ўтказилган сайёр қабулда Мустақиллиқ МФЙ фуқаро ва фаоллари, Халқдепутатлари туман Кенгаши депутатлари, маҳалла масъул ходимлари, O`zLiDeP вилоят Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари ва шаҳар Кенгаши ходимлари, партия фаоллари, мутасадди ҳамкор ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Фуқаролар томонидан айтилган ва уларни қийнаб келаётган барча муаммолий масалалар тегишли тартибда ўрганилиб, муаммоларни ижобий ҳал этишга маъсул бўлган ташкилотларга депутатлик гуруҳи томонидан депутатлик сўрови орқали мурожаат этилиб масалаларни ижобий ҳал қилинишига келишилди ва муаммолар юзасидан алоҳида чора-тадбирлар белгилаб олинди.
А.Якубов O`zLiDeP вилоят Кенгашининг
жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!